Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Ҳукм юритишда фақат Қуръон ва Суннат билан чекланишга Қуръон оятларидан яққол далиллар мавжуддир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
– „Кимлар Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмасалар, улар кофирлардир“. [5:44]
Бу оят ҳукм юритиш фақат Аллоҳ нозил қилган нарсагагина чекланиш кераклигини англатади. Аллоҳ нозил қилган нарса лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳдан бўлгани - Қуръон, фақат маъноси Аллоҳдан бўлиб, лафзи Расуллоҳники бўлгани - Суннатдир. Демак, ҳоким ҳукм юритишда Қуръон ва Суннат чегарасидан чиқиб кетмаслиги керак. Қонун чиқарган Зот - Аллоҳ унга ижтиҳод қилишга ижозат берган. Имом Бухорий ривоят қиладики, Амр ибн Ос Пайғамбар с.а.в.нинг шундай деганларини эшитган: «Ҳоким ҳукм юритаётиб ижтиҳод қилса ва бу ижтиҳоди тўғри чиқса унга икки ажр (савоб) бор. Ҳукм юритаётиб ижтиҳод қилса-ю, ижтиҳоди хато чиқса, унга бир ажр бор». Қонун чиқарган Зот Исломдан бошқа манбадан ҳукм сўрашдан ёки бошқа манбани Исломга шерик қилишдан қайтарган. Аллоҳ Таоло Пайғамбар с.а.в.га хитоб қилиб шундай дейди:
وَأَنَ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ
– „Эй Муҳаммад, улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавои нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларининг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! “ [5:49]
Ҳокимнинг гарданига юклатилган бу масъулиятлар муҳим масъулиятлардирки, ҳокимнинг уларнинг барчасини ёки айримларини бажаришда сусткашлик қилиши расволик ва надоматга олиб боради. Оиша онамиз: «Менинг уйимда Пайғамбар с.а.в.нинг шундай деганларини эшитгандим», деб ривоят қиладилар: «Эй Аллоҳ, ким-ки умматимнинг бирор ишида бошлиқ бўлса ва уларга бешафқат бўлса, Сен ҳам унга бешафқат бўлгин. Кимки умматимнинг ишида бошлиқ бўлса ва уларга меҳрибон бўлса, Сен ҳам унга меҳрибон бўлгин».
Қонун чиқарувчи Зот тўғри йўлдан озган ҳокимни огоҳлантириш, қўрқитиш билан кифояланмай, Умматга ўз масъулиятини ҳис қилмайдиган ҳокимни ўнглаш ҳуқуқини берди. Бас, умматга ҳокимни инкор қилишни вожиб қилди. Ва бу иш учун тўрт йўлни берди:
Улардан учтаси ҳокимни инкор қилиш ҳуқуқи, тўртинчиси эса уни бўшатиш имтиёзидир. Бу тўрт йўлдан қай биридан бориш Умматга ҳавола.
Биринчи йўл - шўро мажлиси. Бу мажлис ҳокимдан (халифадан) қилаётган ишлари ва тасарруфлари бўйича ҳисоб олиш ҳуқуқига эга.
70-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|