Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
сўроққа тутади деб ўйлайман». Умару-л-Форуқдан бошқа яна бирор ҳоким шундай деб айтганми? «Аллоҳнинг мақтул бандаси бўлсанг бўлгину, қотил бандаси бўлмагин». Усмон Зиннурайндан бошқа бирон ҳоким ўзига қарши ноҳақ қўзғалон кўтараётган кимсага шундай деганми? «Ўлимимни аниқ билмагунларингача қотилимни ўлдирманглар». Али (Разияллоҳу анҳу)дан бошқа бирор давлат бошлиғи ўз аъёнларига шундай деганми? Бу зотлар мусулмонлар учун нақадар раҳмат ва нақадар саховат бахш этганларки, ер юзида фитна қўзғалишининг олдини олиш учун ҳеч иккиланмасдан ўлимни қабул қилишгача борганлар. Улардан кейин ҳозирги кунимизга қадар ўшалар каби намуна бўладиган ҳукмдорлар чиқмади. Ғайбни Аллоҳ билади. Солиҳ бандаларининг эгаси унинг ўзидир.
2. Пайғамбар с.а.в. бу зотлардан кейин ёвуз подшоҳлик бўлади деб хабар берадилар. Унда Исломни нотўғри татбиқ қилиш сабабли одамлар зулмга, зўравонликка дучор бўладилар. Айрим фуқароларга уларга бериладиган нафақалар берилмай қўяди, одамлар худбин бўлиб кетадилар. Пайғамбар с.а.в. хабар берганларидек ҳадя порага айланиб кетади. Бир куни у киши ансорийларга шундай деган эдилар: «Сизлар яқин кунда худбинликларни кўрасизлар». Дедиларки: «Ё Расулаллоҳ бизни нимага буюрасиз?» Айтдиларки: «Сабр қилинглар».
Дарҳақиқат, Ансорийлар хулафои рошидинлардан кейин худбинликка дуч келдилар. Бошқалар улардан муқаддам қилинди - ортиқ кўрилди. Бошқаларга берилди, уларга берилмади. Пайғамбар с.а.в.нинг буйруқларига биноан сабр қилдилар. Ривоят қилинадики, Муоз ибн Жабал Пайғамбар с.а.в.нинг шундай деганларини эшитган эканлар: «Модомики, ҳадя экан уни олинглар, агар у дин устидаги порага айланса уни олманглар. Сиз уни тарк қилувчи эмассизлар. Бу ишдан сизларни камбағаллик ва муҳтожлик қайтаради».
Пайғамбар с.а.в. мусулмонларга келгусида гуруҳ-гуруҳларга ажралиб кетишининг хабарини бериб, жамоага қўшилишни, жабру зулмга йўлиқсалар ҳам итоат этишдан чиқмасликни васият қилганлар. Уларни фитналарнинг орасига кириб қолишдан қайтарганлар. Унинг оқибатидан эҳтиётлантирганлар. Лекин одамлар Ислом соясида фаровон яшадилар. Оламдаги энг биринчи саналган кучли давлат соясида тинчлик хотиржамлик неъматидан баҳраманд бўлдилар. Кейинчалик эса давлатнинг ерлари фирқа-фирқа бўлиб бир неча давлатларга ажралиб кетди, файзи йўқолди, ўти ўчди. Пайғамбар с.а.в. хабар берганларидек, бошқа миллатлар унга итдек ташланди. Келгусида ҳамма миллатлар бир бўлиб очкўз юхолар ўз таомларига ташланганларидек ташланадилар. Айтишдики, ўша пайтда бизнинг озлигимиздан бу иш бўладими, ё Расулаллоҳ? Айтдиларки: «Йўқ, кўп бўласизлар, лекин у пайтда сизлар селнинг қуйқуми каби бўласизлар». Шундай қилиб Ислом давлати парчаланди, Ислом тузуми барбод бўлди.
3. Кофир миллатлар мусулмонларга ҳукмрон бўлиб олиб, уларга зарба бера бошладилар. Уларнинг энг аввалги зарбалари халифаликни парчалаш, кейингиси эса исломий ҳукумат тузумини йўқ қилиш бўлди. Кейин
110-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|