Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Бас, эй мўминлар, сизлар кофирларга қарши жанг қилаётганингизда сусткашлик қилмангиз ва ўзларингиз устун-ғолиб бўлган ҳолларингизда уларни ярашиш-сулҳга ҳам чақирмангиз! Аллоҳ сизлар билан биргадир“.         [47:35]


Агар мусулмонлар ғолиб, қувватли, кўп сонли бўлсалар, бас, сулҳ қилинмайди. Дейдиларки:
Сулҳ қилмайман то тўлпорим менга қувват берадир,
Қўлимдаги кескир қилич душманларни қирадир.
Агар сулҳ мусулмонлар учун фойдани кўзлаш ёки зарардан эҳтиётланиш каби керакли бўлса, уни ўзлари томонидан биринчи бўлиб таклиф этишларининг ҳам зиёни йўқ. Шунга биноан бу оят жиҳод ҳолатини эмас, сулҳ ҳолатини баён қилади. Аллоҳ Таоло, Сизни сулҳга чақирсалар, уларнинг талабларига жавоб беринг, хиёнатларидан қўрқманг, деяпти. Буни ундан кейинги оят таъкидлайди:


وَإِنْ جَنَحُوا لِلسَّلْمِ فَاجْنَحْ لَهَا وَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ -61,
وَإِنْ يُرِيدُوا أَنْ يَخْدَعُوكَ فَإِنَّ حَسْبَكَ اللَّهُ هُوَ الَّذِي أَيَّدَكَ بِنَصْرِهِ وَبِالْمُؤْمِنِينَ -62, وَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ
– „Агар улар сулҳга майл қилсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг ва Аллоҳга таваккал қилинг! Албатта Унинг ўзи эшитгувчи, билгувчидир. Агар улар сизни алдамоқчи бўлсалар, бас, албатта сизга Аллоҳнинг ўзи етарли (мададкор)дир. У сизга ва мўминларга ўз ёрдами билан мадад берган ва сизларнинг дилларингизни ошно қилган зотдир“.         [8:61-63]
Демак, бу икки оят ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Чунки уларнинг мавзулари бошқа-бошқадир.


وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلاَ تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
– „Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилинг ва тажовузкор бўлманг! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди“.              [2:190]


Бу оятнинг мавзуи урушувчиларнинг орқаларидаги урушмаётган хотин бола-чақаларга тажовуз қилмасликдир. Бу оят „Ҳамма мушрикларга қарши урушинглар“, ояти билан бекор (мансух) қилинган эмас. Чунки бу оятнинг мазмуни урушга, жиҳодга буюриш, аввалги оят эса кишиларга қарши урушишни белгилаш - урушувчиларга қарши урушиш ва урушмаётган чоллар, гўдаклар, аёлларга тажовуз қилмаслик мавзуидадир. Аллоҳ Таолонинг, „тажовузкор бўлманглар“, деган уруш қоидаларига риоя қилинглар: қулоқ, бурунни кесиш, қуролсиз кишиларни, аёллар, гўдаклар ва қарияларни ўлдириш каби динсизларнинг одатини қилманглар деганидир.

 

Қуръон кўп оятларда тажовузкорликдан қайтаради, бундан мақсад урушни биринчи бўлиб бошламаслик эмас, балки урушда - шариат ман

 

60-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122