Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳидоятлари ва кўрсатмалари билан бошқарар, уларни ишларини идора этар эдилар. У киши бу ишларни ўзларига нозил бўлган ва ваҳй билан қилар эдилар:


إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللَّهُ وَلاَ تَكُنْ لِلْخَائِنِينَ خَصِيمًا
– „Албатта Биз сизга ушбу ҳақ Китобни одамлар орасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг“.                                                                 [4:105]


Пайғамбар с.а.в. бутун ҳаётлари мобайнида одамларга Парвардигорининг рисолатини етказдилар. Уларни тўғри йўлга йўлладилар. Уларга диний ва дунёвий ишларини бошқариш йўлларини ўргатдилар. Мусулмонлар билан биргаликда Аллоҳнинг динини ёйиш учун қўшни мамлакатларни фатҳ этдилар. Шундай қилиб, вафот этгунларига қадар рисолатни етказиб, омонатни адо қилиб, умматни йўлга солиб бўлдилар.


Бу ҳадисда Пайғамбар с.а.в. Хулафои Рошидинлар замонини раҳмат замони эканлиги хабарини берадилар. Улар ҳақида ўзлари шундай деган эдилар; «Саҳобаларим юлдузлар кабидирлар. Қай бирига эргашсангиз ҳидоят топасиз». Улар ўзларидан кеийнгилар учун етакчи, уларнинг йўлини тутганлар учун эса ҳидоятдирлар. Чунки улар Пайғамбарнинг суннатини маҳкам ушлаганлар. Аллоҳ Таоло ўзининг азиз Китобида уларни мадҳ этган:


إِنَّ الَّذِينَ يُبَايِعُونَكَ إِنَّمَا يُبَايِعُونَ اللَّهَ يَدُ اللَّهِ فَوْقَ أَيْدِيهِمْ               
– „Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, сизга байъат-қасамёд қиладиган зотлар ҳеч шак-шубҳасиз Аллоҳга байъат қилурлар, Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устида бўлур“.                                         [48:10]
Ҳудайбия кунида ризвон (розилик) байъатини қилганлар ҳам ана ўша саҳобалар эди. Улар ҳақида Аллоҳ Таоло шундай деган:


لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنِ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَنْزَلَ السَّكِينَةَ عَلَيْهِمْ وَأَثَابَهُمْ فَتْحًا قَرِيبًا
– „Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан - улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида - рози бўлди. Бас, У зот уларнинг дилларидаги нарса (садоқат ва вафони) билиб, уларга сакинат-ором тушурди ва уларни (Хайбар жангида эришиладиган) яқин ғалаба билан мукофотлади“.      [48:18]

 

Ҳақни ҳақ, ноҳақни ноҳақ дегувчи, адолатни ёювчи яхшиликка даъват этувчи ана шундай зотларнинг замонини мусулмонлар учун раҳмат замони деб аталишининг ҳеч қандай ажабланарли ери йўқ. «Эй одамлар, сизларга ҳукмдор бўлдим. Ҳолбуки, мен сизларнинг энг яхшингиз эмасман. Агар яхшилик қилсам менга ёрдам беринглар. Бордию ёмонлик қилсам мени тўғри йўлга солинглар». Абу Бакр Сиддиқдан бошқа бирор ҳоким ўз фуқаросига шундай деганми? «Аллоҳга қасамки, Ироқ еридаги бир ҳайвон тойилиб кетса ҳам Аллоҳ Таоло қиёмат кунида нега унинг йўлини тўғрилаб қўймадинг дея

 

109-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122