Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

сабр қилади. Даъват учун ҳеч кимдан мукофот кутмайди, ҳеч кимга миннат ҳам қилмайди. Аллоҳ учун қилади. Балки уни шу йўлга солиб қўйгани учун Аллоҳнинг ўзи унга миннат қилади. Даъват ишини жондан оиладан мол-давлатдан ва ватандан юқори қўймоқ лозим. Аллоҳ Таоло айтади:


قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
– „Эй Муҳаммад айтинг: „Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини яъни азобини келтиргунича кутиб тураверингиз. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас“.                 [9:24]


Даъватнинг манфаати даъватчининг ўз манфаатларидан, жонидан, молу давлатидан устун турмоғи лозим. Даъватчилар ниятлари ва амалларни холис Аллоҳ учун қилсинлар. Шунда уларнинг яхши амаллари кўпайиб, золимларнинг зулми уларнинг йўлларидан қайтара олмайди. Ғалабанинг кечикиши уларни сусайтирмайди. Саҳобалар Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига арз қилиб келиб: «Биз учун ҳам бир ёрдам сўрамайсизми, бизнинг ҳаққимизга ҳам дуо қилмайсизми ё Расулаллоҳ?» - деганларида, у киши шундай деб жавоб қилдилар: «Сизлардан аввалгилардан бир кишини ушлаб келинарди. Кейин ер қазилиб, унга кўмиларди. Кейин арра олиб келиниб, бошидан солинардида, уни иккига ажратиларди. Гўшту суякларигача темир таёқлар билан тараларди. Мана шу ишлар ҳам уни динидан қайтармасди. Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ Таоло бу ишни охирига етказгай. Ҳатто отлиқ Санъодан Ҳазрамавтгача ҳеч кимдан қўрқмай, фақат Аллоҳдангина қўрққан ҳолида бемалол юриб боргай. Қўйлари туфайли бўридангина қўрқади. Лекин сизлар шошилаётирсизлар».


Даъват ишидаги садоқат даъватчидан ишнинг унумсиз ёки унумли кетувидан қатъий назар ўз вазифасини барқарорлик билан адо этишини тақозо қилади. Чунки одамларни ҳидоятга ёки залолатга юритиш унинг қўлидан келмайди.


قَالَ رَبِّ إِنِّي دَعَوْتُ قَوْمِي لَيْلاً وَنَهَارًا -5,
فَلَمْ يَزِدْهُمْ دُعَائِي إِلاَّ فِرَارًا -6, وَإِنِّي كُلَّمَا دَعَوْتُهُمْ لِتَغْفِرَ لَهُمْ جَعَلُوا أَصَابِعَهُمْ فِي آذَانِهِمْ وَاسْتَغْشَوْا ثِيَابَهُمْ وَأَصَرُّوا وَاسْتَكْبَرُوا اسْتِكْبَارًا -7,

– „(Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватлари қавмига кор қилмагач), у деди: „Парвардигорим, албатта мен қавмимни кеча-кундуз иймон эътиқодга

 

116-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122