Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ишини бажара олмайдилар. Талаб эса фақат буюриб ва қайтариб қўйишнинг ўзи эмас, балки буюрилган ишни юзага чиқариш ва қайтарилган ишни тўхтатишдир. Бу иш эса якка шахснинг қўлидан келмайди. Уни бажариш ўз амирига эга бўлган, давомат пайида бўлиб турадиган, амалга оширмагунча қўймайдиган бир жамоага муҳтож.
Бу фарзни адо этадиган ҳизб ишни жамият учун энг кўп фойдали ишларга буюриш ва энг кўп хатарли ва бузуқ ишлардан қайтаришдан бошлаши керак. Бу бирламчи иш шубҳасиз, золим ҳокимлардан ҳисоб олишдир. Чунки уларнинг бузулиши бошқа одамларнинг бузулиши билан баробар эмас. Уларнинг бузулиши билан жамият ҳам бузулади, ўнгланиши билан эса жамият ҳам ўнгланади. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: Одамлардан икки тоифаси борки, улар ўнглансалар, одамлар ҳам ўнгланадилар, бузулсалар, одамлар ҳам бузуладилар. Улар олимлар ва амирлардир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло золим ҳокимлардан ҳисоб талаб қиладиган энг камида битта сиёсий ҳизб ташкил қилишни мусулмонларга фарз қилди. Шу билан бирга унинг давоматини, жамиятни кузатиб унинг йўналишини тузатиб боришни ҳам фарз қилди. Бу ҳизб мусулмонларнинг кўзи ва кузатиш асбобидир. Мусулмонлардан беркитилган ишларни кўрадилар ва уларга хабар берадилар. Мусулмонлар томонидан вакил сифатида ҳокимлардан ҳисоб талаб қиладилар. Уларнинг устидан маҳкаматул-мазолимга шикоят қиладилар. Бу ҳизб ҳокимлар одил ҳоким бўлиб қолишининг ва етакчи тузум Ислом тузум бўлиб қолишининг гаровидир.
Исломда бир неча ҳизблар бўлиши мумкинлигининг ҳикмати шундаки, агар улардан бири ҳукм юрутувчи бўлса, қолган ҳизбларнинг вазифаси уни кузатиш, ундан ҳисоб талаб қилиш, керак бўлганда унинг устидан маҳкаматул-мазолимга шикоят қилиш бўлади. Ҳизблар орасида қай бирининг мусулмонлар фойдасига ён босиши, Ислом учун хизмат қилиши, мусулмонларни ҳокимланинг жабру жафоларидан қутқариши, ҳокимлар Исломдан қайтган ёки Аллоҳ нозил қилган шариат қонунлари билан ҳукм килишни тарк қилган пайтда уларга қарши урушиш учун умматни етаклаши қабилида кўпроқ мунофаса (мусобақа, рақобат) бўлади. Бу ҳам бир ҳикмат.
Аммо бу ҳизблар бугунгидек ҳокимлар Ислом тузуми билан ҳукм юритмаётган, жамият Ислом жамияти бўлмаган бир пайтда мавжуд бўлсалар, у ҳолда уларнинг вазифалари исломий ҳаётни, Ислом давлатини барпо қилиш, тузумини татбиқ этиш ўзини оламга тарқатиш билан Исломни қайта тиклаш учун исломий даъватни тарқатиш бўлади.
76-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|