Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

улардан кимдир онасини ошкора зино қилган бўлса, менинг умматим орасида ҳам шундай ишни қиладиган пайдо бўлади. Бану Исроил етмиш икки фирқага ажралиб кетган. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага ажралиб кетади. Биргина миллат (фирқа)дан бошқа ҳаммаси дўзахийдир. У миллат қайси ё Расулаллоҳ, - деб сўради. Менинг ва саҳобаларимнинг изидан борганлар», - дедилар.


Бу ҳадис эътиқодда хилма-хил бўлган, ҳақиқат борасида фирқаларга ажраган, Қуръон оятларининг кўпини таъвил қилган, уни зоҳир ва ботинга ажратган фирқаларга тўғри келади. Бу фирқаларнинг айримлари Пайғамбар с.а.в. саҳобаларини ҳақорат қилиб, уларни кофирга чиқарганлар. Айримлари Алини ва баъзилари аҳли байтни ўзларига худо қилиб олишган. Улардан бири эса мусулмонларнинг ҳаммасини кофирга чиқаришган. Исмоилия, Носирия, Алавия, Қодиёния, Баҳоия, Хаворижлар, Суфия, Ибозия. Шиялардан: Сабоия, Кайсония, Мухтория, Ҳарбия, Карбия, Зайдия, Рофизиялар. Ўн иккичилар ана шулардандир. Аҳли сунна вал жамоа ҳам ана шу фирқаларнинг бири бўлиб, Пайғамбар с.а.в. ва саҳобаларнинг изидан борувчи фирқадир. Мусулмон оммаси ҳизбларни ўйлаган заҳоти мана шу фирқаларни кўз олдига келтиради.
Биз Ислом давлати хусусида жуда кичик, қисқа бир тасвирни бердик. Хусусан, ҳокимият тузуми мавзуси билан чекландик. Ижтимоий тузум, иқтисодий тузум ёки ташқи сиёсат каби масалаларга тўхталмадик. Энди ҳар бир мусулмоннинг талаби ва ҳар бир даъватчининг ғояси бўлмиш Ислом давлатини барпо қилиш хусусида сўз юритамиз. Жамиятнинг бузуқлигини англаб, умматнинг воқеидан аламланиб, тубан ботқоқликдан юксалиш сари интилаётганлар учун йўл очиқ ва равшан-мунаввар бўлсин!

 

93-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122