Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Абу Саиддан ривоят қилинишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деган эканлар: «Қиёмат кунида ҳар бир хиёнаткорнинг бир байроғи бўлиб, хиёнати миқдорида кўтарилади. Огоҳ бўлингки, омма амирининг хиёнатидан ҳам катта хиёнат бўлмайди».


2. Омма молларини суиистеъмол қилмаслик.
Мол Аллоҳ рухсат берган манбалардан олинади ва Аллоҳ буюрган жойларга сарф қилинади. Ҳоким қўлидаги молни раиятнинг манфаатлари йўлида сарф қилади. Бу ишда андаккина исроф, яъни ношаръий жойга сарф этиш ҳам исрофгарни Аллоҳнинг азобига гирифтор қилади. Абу Ҳамид Соидийдан ривоят қилинишича, Пайғамбар с.а.в. ибн Утбияни Бану Салим қабиласидан закотларни йиғиб келиш ишига тайинлаган эдилар. У қайтиб келгач Пайғамбар с.а.в. ундан ҳисобот сўради. У айтдики: «Мана бу сизлар учун, мана бу эса менга қилинган ҳадя». Шунда Пайғамбар с.а.в. «Агар рост гапираётган бўлсанг, ҳадя келгунига қадар ота-онангнинг уйида пойлаб ўтирмабсан-да», дедилар. Кейин ўринларидан туриб, одамларга хитоб қилиб, Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан сўнг шундай дедилар: «Аммо баъд, Мен сизлардан бир неча кишини Аллоҳ мени мутасадди қилган ишларнинг айримларига тайинлаган эдим, улардан бири келиб: Мана бу сизларга, буниси эса менга қилинган ҳадя, деди. Агар у рост гапираётган бўлса, ҳадя келгунига қадар ота-онасининг уйида пойлаб ўтирмабди-да. Бас, Аллоҳга қасамки, биронтангиз ҳам ҳеч нарсани ноҳақ олманг. Агар олса қиёмат кунига олганини кўтариб боради».


Бу ҳадис Аллоҳнинг ҳисоб олиши, ёмон амалга азоб беришига далолат қилиш, ҳокимнинг омма молларига тегинишидан огоҳлантиришдир. Сахобалар ва тобеинлар (Разияллоҳу анҳум) молни шундай тушунган эдилар. Бугунги кунда эса омманинг ва давлатнинг мулки ҳисобланган нефтp, олтин, кумуш, кўмир, темир конларидан келаётган даромадлар ҳокимларнинг гўё шахсий мулкларидек ўлжаларига айланиб қолди.


3. Ҳокимларнинг раият олдидаги муҳим масъулиятларидан бири уларга Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмоқликдир. Зеро, шаръий ҳукмларни татбиқ этиш мусулмонларнинг чиқарилган ҳукмларни розилик ва мамнуният билан қабул қилишларини таъминлайди. Бу билан бирга шаръий хукм тажовузкорларни, мухолифларни қайтарадиган, ҳукм ижро қилинган шахсларни Аллоҳнинг қиёмат кунидаги азобидан тўсадиган тўсиқлар ҳамдир. Агар шаръий ҳукмлар ижро этилмаса, раият зулм ва тангликка дучор бўлиш билан бирга ана шу азобдан тўсадиган тўсиқлардан ҳам махрум бўлади. Ҳукмларни хотиржамлик билан мамнуният билан қабул қилишдан махрум бўлиб, уларни дини учун фитна, дунёси учун зулм деб ҳис қиладиган бўлиб қолади. Шунинг учун қонун чиқарган Зот - Аллоҳ Таоло ҳокимга қандай ҳукм чиқаришни белгилаб берган. Унга Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннати билан ҳукм юритишни вожиб қилган. Шу билан бирга унга икки манба доирасида ижтиҳод қилиш ҳуқуқини ҳам берган. Уни Исломдан бошқага кўз тикишдан қайтарган, унга Исломдан бошқа ҳеч қайси манбадан ҳеч нарса олмасликни қаттиқ тайинлаган.

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122