Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Биринчи восита маҳкамату-л-мазолим - шикоятлар маҳкамасидир. Бу маҳкама ҳоким билан фуқаро ўртасида юзага келган хусуматларни ажрим қилади ва ҳар иккала тарафни ўзининг ҳукмига бўйсунишга мажбур этади. Аллоҳ Таоло айтади:


يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الاَمْرِ مِنْكُمْ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً -59,
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган ҳокимларга бўйсунингиз! Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз - агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз - у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир“. [4:59]
Оятдаги тортишув ҳоким билан халқ ўртасида тортишувдир. Яъни, ўзларингиздан бўлган ҳокимларга бўйсунингиз, агар улар билан бирор ишда тортишиб қолсангиз, уни дарҳол Аллоҳнинг ва Пайғамбарнинг ҳукмига ҳавола этингиз. Бу тортишувни ҳал қилишга шаръан шикоятлар маҳкамаси ҳақлидир. Бу маҳкаманинг қозилари мужтаҳид бўлишлари шарт. Токи у чиқарган ҳукм шаръий ҳукм бўлсин. Мана шу Аллоҳнинг ва Пайғамбарнинг ҳукмига қайтаришдир. Агар ҳоким у ҳукмни қабул қилмаса шариатни тарк қилган бўлади. Бундай ҳолда халқ унга қилган байъатдан озод бўлиб уни ўзгартириш (бошқага алмаштириш) ҳуқуқига эга.


Иккинчи восита чуқур тушуниш ва Аллоҳдан қаттиқ қўрқишга эга бўлган, исломий эътиқодга асосланган ҳақиқий сиёсий гуруҳдир. Бу гуруҳ одамларга исломий маърифатни сингдиради. Маърифатки ақлни кенгайтиради, идрокни кучайтиради ва дилни тозалайди, туйғулар билан фикрларни боғлайди, фикрлар билан дил майллари орасида ҳақиқий мувофиқликни вужудга келтиради. Бу нарса мусулмонни кўзланган исломий шахс қилиб етиштиради. Мана шундай шахсларга эга бўлган гуруҳ барпо бўлгач мазкур умматни юзага келтириш воситаси вужудга келади. Чунки бу гуруҳ унинг фикрларини тозалаб битта фикрга эритиб қўядида, уни битта мақсад - Ислом сари етаклайди. Кейин у фақат Ислом учун, унга даъват этиш учун яшайдиган бўлади. Ана шу пайтда ўзининг эътиқодидан ҳақиқий огоҳ бўлиб, уни тўғри англайди. Уни огоҳ қилган, мана шу эътиқодга даъват этиш, уни татбиқ қилиш ва татбиқни давомли қилиш учун яшайдиган мана шу гуруҳдир. Бу гуруҳ уммат ичида барпо бўлиб, уни давлатдан ҳисоб талаб қилишга етаклайдиган мабда асосига қурилган ҳизбдир. У давлат устидан назорат қилувчидир, чунки у умматнинг вакилидир. Амри маъруф наҳй мункар ҳақида гапирганимизда бундай гуруҳга ишора қилиб, уни умматнинг ичида вужудга келтиришнинг фарзлиги ҳақида гапирган эдик. Аллоҳ Таоло айтади:

 

90-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122