Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳнинг йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган одамларга аламли азоб „хушхабарини“ етказинг! У кунда (қиёматда) ўша олтин-кумушни жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, ёнлари ва кетларига тамға босилиб: „Мана бу ўзларингиз учун тўплаган нарсаларингиздир. Энди тўплаб-босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар“, - дейилур“.                                                                                      [9:34,35]


Мана шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ислом давлатининг жамғармаси жуда катта. У ҳамма мусулмонларнинг қўлларидаги давлатдир. Улар мол-мулкларини рози бўлиб, мамнуният билан ана шу жамғармага берадилар. Уруш ёки урушга тайёргарлик ҳолатида эса (қурол ишлаб чиқарадиган заводларни қуриш ёки қуролнинг айнан ўзини сотиб олиш каби ишлар урушга тайёргарликдир), мусулмонлар молу жонларини тақдим этишга чақириладилар. Зеро, улар жиҳод аҳлидирлар, бошқа миллат ва халқлар шаҳват ва рағбатларини қондириш билан қандай хурсанд бўлсалар, мусулмонлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан шундай хурсанд бўладилар. Шунинг учун ҳам Ислом давлатига уруш асносида мол-давлат ёки одам сони етмай қолиши хавфи йўқ. Бор хавф мусулмонларнинг дилларида Исломнинг заифлашуви, давлатнинг ички ишларида унинг чиройли татбиқ этилмаслигидир. Шунинг учун ҳам Исломнинг дилларда мустаҳкам ўрнашиш ва ичкарида чиройли татбиқ қилиниши давлатнинг сақлаб қолиниши ва давоматли бўлишига кафолатдир.


Ташқаридан келиши кутилган хавф хатарлардан сақлаб қолиш ва давоматли кафолатлари мана шулардир. Хўш, энди Ислом татбиқ қилинишининг давоматли бўлишини олиб қолиш ва ичкарида инқилоб бўлишининг олдини олишнинг ҳақиқий кафолати нима?


Исломни амалда адо этиш, уни оламга ёйиш ва шу ишни давомли қилишнинг ҳақиқий кафолати Аллоҳдан тақво қилишдир, яъни Аллоҳдан қўрқишдир. Агар бу тақво халифанинг дилида ўрнашса, уни ўз ҳаётидан кўпроқ Исломни ўйлайдиган қилиб қўяди. Тақво йўқолса Исломни татбиқ қилиш ва оламга ёйишнинг табиий кафолати ҳам йўқолади. Агар халифа ёки қай бир ҳоким тақвосини йўқотса, уни Исломни татбиқ қилишда мажбур этадиган ёки уни ишдан четлаштириб ўрнига тақволи кишини олиб келадиган бир моддий восита зарурдир. Бу амалий восита Умматдир. Уммат Аллоҳнинг ҳаромларини ҳалол қилаётган, Аллоҳга берган аҳдини бузаётган, Пайғамбарнинг суннатига мухолиф бўлаётган, Аллоҳнинг бандалари устида гуноҳ ва тажовузкорлик билан иш олиб бораётган золим ҳокимни кўрган пайтда уни ўз сўзи ёки амали билан ўзгартириши вожиб. Бундай уммат мавжуд бўлишининг кафолати эса яна бошқа икки воситага муҳтождирки, бу икки восита ана шу вазифани бажаришга ёрдам беради ёки ана шу йўлдан бошқариб боради.

 

89-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122