Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчи йўл - исломий эътиқодга асосланган яхшиликка даъват этиш ҳамда амру маъруф, наҳй мункар қилиш билан шуғулланадиган сиёсий ташкилотлар ва сиёсий жамоалардир.


Учинчи йўл - ҳамма мусулмонлар.
Тўртинчи йўл - шариатга амал қилмай уни бажармаган ёки шариатдан бошқа ҳукмни қўллаган, даъват ишини олиб бормаган, натижада одамлар унга қилган байъатларидан озод бўлиб, бўшатилиши шарт бўлган халифани халифаликдан бўшатиш ҳукмини чиқаришга имтиёзлик бўлган маҳкаматул-мазолим, яъни олий суд маҳкамасидир.


Халифа маҳкаматул-мазолим чиқарган ҳукм билан бўшатилади. Агар у маҳкама ҳукмига бўйсинмаса Аллоҳнинг ҳукмига қарши чиққан бўлади. Ва бу ҳолда уни бўшатиш мусулмонларнинг гарданида бўлади. Зеро, бу пайтда уларнинг бўйинларидаги унга қилган байъатлари бекор қилиниб бўлган бўлади.
Аллоҳ Таоло масъулиятлардан бирортасини етарли миқдорда ҳис қила олмаган ҳокимни огоҳлантиргани каби амру-маъруф, наҳй мункар ишида қосирлик (сусткашлик) қилган ҳар бир мусулмонни ҳам огоҳлантиради. Аллоҳнинг Пайғамбари с.а.в. айтадиларки: «Жоним қўлида бўлган Зотка қасамки, ё сизлар амру-маъруф, наҳй мункарни сўзсиз бажарасизлар, ё Аллоҳ ўзи тарафидан сизларга бир азоб юбориши муқаррардир. Кейин Унга дуо қилганларингизда дуоларингиз ижобат бўлмайди».


Ҳокимни инкор қилишда ўлдирилган одамни шаҳидларнинг саййиди қаторига қўшдилар. Пайғамбар с.а.в. айтганлар: «Шаҳидларнинг саййиди Ҳамза ва золим ҳокимга қарши туриб, унга йўл кўрсатган ва натижада ҳоким уни ўлдирган одамдир».


Кейин қонун чиқарувчи Зот - Аллоҳ Таоло инкор қилиш шаклларини ҳам белгилаб берган. Пайғамбар с.а.в. айтганларки: «Кимки сизлардан бир мункар ишни кўрса уни қўли билан ўзгартирсин, агар бунга қурби етмаса, тили билан, бунга ҳам қурби етмаса дили билан, (лекин) буниси энг заиф иймондир».
Демак, қонун чиқарувчи Зот наҳй мункар шаклларини уч иш билан белгилаган; қўл билан ўзгартириш, тил билан ўзгартириш, дил билан ўзгартириш.


1. Қўл билан ўзгартириш.

Ҳокимни қўл билан ўзгартиришда ўзгартирилиши керак бўлган ишга қаралади. Агар у шахсий ишлардан бўлиб, ҳокимнигина динига зарар қилса, уни Исломдан чиқариб юбормаса, раиятга ҳам зарар етмаса, унинг устига қилич яланғочлаб бориш жоиз эмас. Агар мункар иш ҳокимни Исломдан чиқариб юборса, айтайлик диндан қайтса ёки намоз ё рўзани ё қайсидир далолати ва субути қатъий бўлган ҳукмни бажармаса ёки давлат ишини олиб бормаса, бундай пайтларда унинг устига қилич яланғочлаб бориш вожиб. Имом Бухорий ва имом Муслим Убода ибн Сомитдан ривоят қилишларича, Пайғамбар с.а.в. шундай деган эканлар: «Бизни Пайғамбар с.а.в. даъват қилганларида у зот билан байъат қилганмиз. Байъат нафсимиз хоҳлаб-хоҳламаганида

 

71-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122