Демак, миллатлар ҳаётини ривожлантирувчи, тараққий эттирувчи восита бўлмиш илму маърифатни мана шу асосий фикрдан келтириб чиқармоқ лозим. Тикланишни қўлга киритиш учун бу фикрлар таъсир кучига эга бўлмоғи керак. Бу мақсад фикр билдираётган кимса якка шахсми ёки кўпчиликми - бундан қатъи назар ўз ўқувчиси билан жонли мулоқотда бўлиб турмоғини тақозо этади. Айни пайтда бу фикрлар тўғрисида мунозара юритишга ўрин ҳам қолдирмоқ лозим. Токи ўқувчи воқеликни идрок эта олсин. Агар мана шу жонли мулоқот мавжуд бўлиб, фикрларнинг тўғри ёки нотўғрилигининг, воқеликка мос келиши ёки келмаслигининг хусусида баҳс юритилаётган бўлса, демак тикланиш бошланибди. Бу нарса бутун бир уммат нарсаларнинг моҳиятини англаш ва улар устидан тўғри ҳукм чиқариш учун ҳаётнинг воқеи ва унинг атрофида бўлаётган ҳодисалар хусусида чуқур, ойдин фикр юрита бошлаган пайтида янада яққолроқ кўринади. Мисол учун уммат тикланиши ва бирлашишининг асоси сифатида араб миллатчилиги хусусидаги фикр ўртага ташлансин. Шунда мунозара юритилади, араб халқининг ўтмишдаги ва ҳозирдаги воқелигига солиб кўрилади, шу йўсинда унинг тўғри нотўғрилиги билинади ва унинг устидан аниқ ҳукм чиқарилади. Агар фикр асл воқеликка мувофиқ келиб, уни татбиқ қилиш жараёнида миллат тикланса ва бирлашса, бу тўғри фикр, миллатнинг тикланиши ва бирлашиши учун асос сифатида олинишига лойиқ бўлади. Агар фикр - ҳаётий муаммоларни ҳал этадиган фикрларни келтириб чиқарадиган асосий фикрати (мафкураси) бўлмаганлиги сабабли - воқега мувофиқ келмаса, уни татбиқ қилиш жараёнида миллат тикланмаса, бирлашмаса, у ҳолда хато ҳисобланиб, миллатнинг тикланиши ва бирлашишига асос сифатида қабул қилишга арзимайди.
Агар уммат фикрлаш тарзини юксалтириб, воқега мувофиқ фикрлаш даражасига ета олса, уммат устидан сиёсат олиб бораётган ва унинг ишларини бошқараётган шахслар устидан тўғри ҳукм чиқара олади. Уларнинг ёлғончисидан ростгўйини, хоинидан мухлисини фарқлай олади. Масалан, бир мамлакат бошлиғи ўз мамлакатидаги ҳукмни демократия деб, тантанали равишда эълон қилди, дейлик. Унинг ростгўйлиги ёки ёлғончилигини билиш учун умуман демократия хусусида эмас, балки ўша мамлакатдаги ҳокимият демократикми ёки ундай эмаслиги хусусида фикр юритиш лозим. Баҳсни шу хусусда юритиб, фикрни воқега солиштириб кўрайлик. Агар бу ҳокимиятдаги
8-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|