Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

байъатларингга вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларига хиёнат қилманглар, уларнинг ишларини суриштирувчи Аллоҳнинг ўзидир».


Имом Муслим Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилади: «Кимки бир имомга байъат қилиб, унга қўл берса, қалбининг самарасини берса, қўлидан келгунча итоат қилсин. Агар бошқа биров келиб имомликни талашса, унинг калласини олинглар». Бу ердаги амирга итоат этишга буюриш уни сайлашга ҳам буюришдир. Амирлик талашган одамга қарши жанг қилишга буюриш эса битта халифанинг доимий бўлиб туришига далилдир.


Ибн Аббосдан ривоят қилинадики, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар: «Ким амиридаги бир нарсани ёмон кўрса, унга сабр қилсин, зеро бирор одам султондан бир қарич четга чиқиб ўлса, динсиз ўлим билан ўлган бўлади». Бу ҳадис бизга халифага итоат этишни буюради. Ва ҳатто ёмон кўрган ишларида ҳам унга итоат этмасликдан бизни эҳтиёт бўлишга ундайди. Халифага итоат этмаган одамнинг ўлимини ҳеч қачон яхшиликка йўл топа олмайдиган динсиз ўлимга ўхшатади.


3. Ижмо
Пайғамбар с.а.в. кўтарган юкни кўтариш учун саҳобалар у кишидан кейин бир халифа сайлашга ижмо қилишган. Абу Бакр, Умар ва Усмондан кейин ҳам шундай қилдилар. Пайғамбар с.а.в. дафнининг кечиктирилиши бу ижмонинг нақадар жиддийлигини кўрсатади.


Ҳаётнинг ҳамма соҳаларида шариат ҳукмларини ижро этиш қатъий далил билан исботланган фарздир. Бу иш эса салтанат соҳибисиз, ҳокимисиз амалга ошмайди. Чунки Аллоҳ Таоло айтганки:


فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا -65,

– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“.                   [4:65]


Бу ҳақдаги шаръий қоида: Вожибни адо этиш учун зарур бўлган омил ҳам вожибдир.
Булар ҳокимиятни, салтанатни юзага келтиришнинг фарзлигига ҳамда уни бошқариб турадиган - шариат ҳукмларини ижро қиладиган халифа сайлашнинг фарзлигига ёрқин далилдир. Бу фарз - фарзи кифоядир, уни баъзилар адо этолсалар, қолганларидан соқит бўлади. Уни адо этиш учун ҳаракат қилсалару лекин адо этолмасалар, у ҳолда бу иш ҳамма мусулмонларнинг бўйнидаги фарз бўлиб қолаверади. Модомики, мусулмонлар халифасиз эканлар бу фарз бирорта ҳам мусулмондан соқит бўлмайди.

 

Мусулмонлар учун бир халифа сайлашга ҳаракат қилмаслик гуноҳи кабиралардандир. Чунки бу нарса Исломнинг энг муҳим фарзларидан бирини

 

31-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122