Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Аввал тирик бўлган кимса ботил-ноҳақлик туфайли ўлди. Кейин пайғамбарлик кетиб пайғамбарлик йўлига асосланган халифалик бўлди. Кейинроқ эса ёвуз подшоҳлик бўлди (Раиятга зулм зўравонлик қилдилар). Шунда одамлардан қай бири қалби, қўли тили билан инкор қилса, ҳақиқат мукаммал бўлади. Қўли билан инкор қилишдан тийилса ҳақиқат бир бўлагидан ажрайди. Кимки дили билан инкор қилиб, қўли ва тилини тийса, ҳақиқат икки бўлагидан ажрайди. Кимки дили билан ҳам, тили билан ҳам инкор қилмаса, ана ўша тирик ўликдир».
Бу ишларнинг ҳаммаси ҳокимларнинг Ислом тузумини татбиқ қилган ҳолларида бўлади. Чунки амри маъруф, наҳй мункарга ундаётган оят-ҳадисларнинг ҳаммаси мусулмонлар яшаётган жамият исломий жамият деган эътибор билан ундаётир. Ислом тузум соясида зулмлардан ажрим қиладиган маҳкама (яъни маҳкаматул-мазолим) ишламаётган ёки умуман мавжуд бўлмаган ҳолдагина қўл билан ўзгартиришга эҳтиёж сезилади. Маҳкаматул-мазолим мавжуд бўлган ҳолатда эса ҳокимдан шикоят қилиш тарзида энг аввало унга мурожаат қилинади. У ўз нуфузи билан муносиб ҳукм чиқаради. Ҳоким унинг ҳукмини дарҳол бажармоғи шарт. Шунда ҳам ҳоким бош тортса, у ҳолда унга қарши урушилади. Чунки у бу иши билан Аллоҳнинг ҳукмига қарши чиқаётир. Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الاَمْرِ مِنْكُمْ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз - агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз - у нарсани Аллоҳга ва Расулига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир“. [4:59]
Яъни ҳукмдорлар билан келишолмай қолганингизда Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннати мурожаат қилинглар. Маҳкаматул-мазолимга мурожаат этиш Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарнинг Суннатига мурожаат этиш демакдир. Бу маҳкама чиқарган ҳукмдан бош тортиш Аллоҳнинг ҳукмидан бош тортиш демакдир.
Аммо ҳокимлар агар Исломни татбиқ қилмаётган бўлсалар, улардан амру маъруф, наҳй мункар умид қилинмайди. Бундай пайтда тубдан ўзгартириш лозим.
Тубдан ўзгартириш - Исломга даъват этиш ва амри маъруф, наҳй мункар қилиш билан фикрларни, тушунчаларни ўнглайдиган Аллоҳ Таолонинг буйруғига мувофиқ ҳолда исломий эътиқоддан келиб чиқадиган қаноатларни вужудга келтирадиган бир сиёсий гуруҳни ташкил қилишдир.
Тубдан ўзгартириш исломий эътиқодга асосланган камида битта ҳизб-жамоани (гуруҳни) вужудга келтиришдир. Бу иш мусулмонларга фарзи кифоядир.
73-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|