Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Даъватни олиб бориш мана шу тўрт асос билан бўлса, тўғри йўлдан бораётган бўлади. Бу гуруҳ Пайғамбар с.а.в.нинг гуруҳи каби ўз-ўзидан ҳукумат кучлари билан тўқнашади. Бу ҳақда Пайғамбар с.а.в. ҳам ўзининг айрим ҳадисларида хабар бериб, ўзидан кейин Умматининг тепасига Аллоҳнинг Китобидан бошқа нарса билан ҳукм қиладиган, Аллоҳга итоат қилишга даъват этаётганларга, Қуръонни ва суннатни қайта тиклашга уринаётганларга озор берадиган ҳокимлар келади, деган эдилар.
Қасс ибн Соъида, Зайд ибн Амр, ибн Нуфайл, Варақа ибн Навфаллар жоҳилият вақтида муваҳҳидлардан бўлиб, санам-бутларга ибодат қилишга паст ҳақир иш деб қарардилар. Улар ўз эътиқодларини очиқ билдирар эдилар. Шундай бўлса ҳам Қурайшдан қаршилик ва озорларга дуч келмадилар. Абу Бакрни эса Қурайш Каъбанинг атрофида Қуръон ўқиганлигининг ўзига муштладилар, дўппосладилар. Усмон ибн Талҳани эса Лабид Омирий шеърининг бир байтига эътироз билдирганлигининг ўзига кўзи оқиб тушгунига қадар калтакладилар.
Байт қуйидагича эди:
Аллоҳдан ўзга ҳар нарсадир ботил,
Билгилки, шубҳасиз ҳар неъмат зойил.
Бунга эътироз билдириб, Усмон, ёлғон айтасан, жаннатнинг неъмати доимийдир, деган эди.
Хўш, нега энди Абу Бакр ва Усмон калтакланаяпти-ю, муваҳҳидлардан эса бирортаси ҳам озорга дуч келмаяпти? Шубҳа йўқки, эътиқод аҳлининг ўзи эътиқодига қай томондан хатар келишини ўзи яхшироқ билади. Муваҳҳидларнинг эътиқодида Қурайшнинг эътиқоди, тузуми ва салтанатига хатар солиши мумкин бўлган нарса йўқ эди. Шунинг учун ҳам уларга ҳеч қандай эътироз билдирмадилар. Билол Ҳабаший эса Ислом эътиқодини ушлаганлигининг ўзига хўжайинидан қаттиқ балога йўлиқди. Чунки, Қурайш билардики, бу эътиқод - исломий эътиқод - тез кунда алалоқибат уларнинг эътиқодини йўқ қилиб, тузумини парчалаб, салтанатини олиб қўяди.
Нажрондаги насронийлар, Мадинадаги яҳудийлар ва уларнинг айрим сулолалари арабларга - самовий китоб аҳлининг бутларга ибодат қиладиган мушрикларга қараганидек - паст назар билан қарардилар. Араблар Бану Бакр ва Бану Той каби насроний қабилалар, Бану Қайнуқо, Бану Назир ва Бану Қурайза каби яҳудий қабилалари билан аралашиб юрганлигига қарамасдан, уларга душманлик қилмади. Тўғри улар бир-бирлари билан қайсидир даражада урушиб турардилар. Кейин эса ҳаммаси бир бўлиб мусулмонларга қарши турдилар. Нега шундай бўлди? Чунки яҳудий ва насронийлар даъват ишини олиб бормас, бошқа араб қабилаларига ҳукмрон бўлишга уринмас эди. Мусулмонлар эса одамларни Ислом тузумига бўйсундирадиган давлатни барпо қилиш учун ҳаракат қилардилар. Пайғамбар с.а.в. Укоз бозорида ва ҳаж мавсумида кабилалардан келган вакилларнинг олдига бориб, улардан ўзининг қавмига қарши ёрдам сўрардилар.
Пайғамбар с.а.в. ва у кишининг саҳобалари ўша вақтда Макка, Тоиф ва Мадинадаги мушрик тузумлардан қандай озор ва азобларга йўлиққан
27-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|