Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Одамларнинг мол-мулкларига қўшилиб кўпайиб, судхўрлик йўли билан қўлингизга зиёда бўлиб қайтиб келаётган бойликларингиз Аллоҳнинг даргоҳида ҳаргиз зиёда бўлмас“. [30:39]
Уларга яна ўқиб берардилар:
وَلاَ تُكْرِهُوا فَتَيَاتِكُمْ عَلَى الْبِغَاءِ إِنْ أَرَدْنَ تَحَصُّنًا
– „Покликни истаган чўриларингизни зинокорлик қилишга мажбурламанглар…“ [24:33]
Уларга яна ушбу оятларни ўқиб берардилар:
إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالاَنصَابُ وَالاَزْلاَمُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ
– „Ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фол очиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир“. [5:90]
Мушриклар ўзларининг фойдаларига мослаштириб, уруш ҳаром қилинган ойларни гоҳ олдинга, гоҳ кейинга сурардилар. Шунда Пайғамбар с.а.в. уларга Аллоҳ Таолонинг ушбу оятларини тиловат қилардилар:
إِنَّمَا النَّسِيءُ زِيَادَةٌ فِي الْكُفْرِ يُضَلُّ بِهِ الَّذِينَ كَفَرُوا يُحِلُّونَهُ عَامًا وَيُحَرِّمُونَهُ عَامًا لِيُوَاطِئُوا عِدَّةَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ فَيُحِلُّوا مَا حَرَّمَ اللَّهُ زُيِّنَ لَهُمْ سُوءُ أَعْمَالِهِمْ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ
– „Шак-шубҳасиз (ҳаром ойларни) кетга суриш ортиқ даражадаги кофирликдирки, у сабабли кофирлар бутунлай йўлдан тойилурлар. Улар Аллоҳ ҳаром қилган ойларнинг саноғини (тўрт ойга) тўғрилаб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиб олиш учун уни (яъни, уруш ҳаром қилинган ойларни) бир йил ҳалол десалар, яна бир йил ҳаром дейдилар. Уларга бу хунук ишлари чиройли (маъқул) кўринди. (Чунки) Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас“. [9:37]
Мушриклар ўз эътиқодларини арзимас ҳужжатлар билан мудофаа қилар эдилар. Қуръон уларнинг тилидан гапириб шундай дейди:
أَجَعَلَ الآلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ -5, وَانطَلَقَ الْمَلاُ مِنْهُمْ أَنِ امْشُوا وَاصْبِرُوا عَلَى آلِهَتِكُمْ إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ يُرَادُ -6, مَا سَمِعْنَا بِهَذَا فِي الْمِلَّةِ الآخِرَةِ إِنْ هَذَا إِلاَّ اخْتِلاَقٌ -7,
– „(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими? Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса! Улардан катталари (бир-бирларига шундай дея тарқалиб) кетдилар: „Юринглар ва ўз худоларингизга сиғинишда қаноат қилинглар (яъни, устивор бўлинглар)! Албатта бу (яъни, „Ло илоҳа иллаллоҳ“ дейиш бизлардан) талаб қилинадиган (жуда катта) нарсадир. Бизлар бу ҳақда (яъни Аллоҳнинг яккаю ягоналиги ҳақида) сўнгги миллат-динда(ги одамлардан ҳам, яъни
22-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|