Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
муовин унга топширилган иш бўйича мутахассис ҳам бўлиши керак. Уни масъул ишга тайинлашда икки ишнинг бўлиши шарт қилинади. Биринчиси назарнинг умумийлиги, иккинчиси ўринбосарлик. Демак, муовин давлатнинг барча бошқармалари ва муассасаларини, умматнинг умумий манфаатларини ва бошқариш аппаратини текшириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, у маълум бир вилоятга ҳоким ёки омил тайинлаш ёки ишдан бўшатиш ҳуқуқларига ҳам эга. Лекин у ўзи юритаётган ҳамма ишларни халифа билан кенгашиб қилиши шарт. Токи унинг ҳуқуқлари халифанинг ҳуқуқлари билан тенглашиб қолмасин. Демак, муовин ўзининг тадбирини ижро этиш учун халифадан рухсат сўраши, халифа қаршилик қилмаган тақдирдагина уни қўллаши керак. Халифа ҳам ўз ўрнида муовиннинг ишларини диққат билан кузатиб бориб, тўғрисини қабул қилади, хатосини эса тузатади.
3. Волийлар (ҳокимлар). Волий давлатга тобе бўлган вилоятларнинг бирига халифа томонидан тайинланган ҳокимдир. Муовин бўлиш учун қўйиладиган шартлар волий бўлиш учун ҳам қўйилади. Яъни у ҳам эркак киши бўлиши, ҳур, оқил, болиғ, мусулмон, адолатли бўлиши керак. Волийлар тақволи ва солиҳ одамлар орасидан танлаб олинади. У халифанинг ноиби сифатида ўз вилоятидаги бошқармаларнинг ишларини текшириш ва ҳукм юритиш ҳуқуқларига эга. Давлатда муовин қандай ҳуқуққа эга бўлса, волий ўз вилоятида шундай ҳуқуққа эга. Чунончи у ўз вилоятнинг аҳолисига амирлик қилиши, молиявий қонун чиқариш ва ҳарбий жиҳатдан бошқа ҳамма соҳаларни назорат қилиб туриш ҳуқуқига эга. Унинг ўз амирлиги доирасида юритаётган ишларида халифа билан кенгашиши шарт эмас. Ўзи хоҳласа халифа билан кенгашиши мумкин. Унинг волийлиги вилоятда мустаҳкам ўрнашиб қолмаслиги учун доимий бўлмайди. Қачонки мустаҳкам ўрнашиш кузатилса уни ишдан озод қилинади. Бошқа вилоятга ўтказилмайди.
Омил халифа ёки волий томонидан вилоятнинг маълум бир қисмига тайинланган ҳокимдир. У волийнинг олдида масъулдир. Волий ўз вилоятида қандай ҳуқуққа эга бўлса, омил ҳам ўз ҳудудида шундай ҳуқуққа эга.
4. Шуро мажлиси. Шуро мажлисининг аъзолари мусулмонларнинг фикр билдиришдаги ноибларидир. Халифа уларга мурожаат қилади. Улар уммат тарафидан сайланадилар. Улар халифадан ҳисоб талаб қилиш ҳуқуқига эга. Уммат эса ҳокимиятга эришиш учун ҳамда ҳокимлардан ҳисоб талаб қилиш учун сиёсий ҳизбларни ташкил қилиш ҳуқуқига эга. Фақат мусулмонларгина шуро-маслаҳат бериш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир раият фикр билдириши мумкин. Давлат раиси ҳукумат, таълим, иқтисод каби ички ишлардаги машварат сўзига мувофиқ келадиган ҳар бир ишда мажлиснинг фикрини олиши керак. Шуро мажлиси бирор волийдан ёки муовиндан ёки ҳокимдан норозилик билдирса, бу ишда унинг фикри бажарилиши керак бўлиб, халифа дарҳол уларни ишдан бўшатиши лозим.
5. Қўшин. Қуролли кучларнинг олий қўмондони халифанинг ўзидир. Халифа ўзидан ноиб қилиб қўшинга умумий қўмондон тайинлайди. Лашкарбошиларни ҳам, ҳарбий қисм амирларини ҳам унинг ўзи тайинлайди. Армиядаги қолган мартабаларга қўшин қўмондони бош штаб қўмондони
81-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|