Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

очилишига рухсат беради. Зинодан қайтармайди, балки ўзи тунги ишратхоналарнинг очилишига йўл беради. Суғуртага рухсат берадигина эмас, балки унга одамларни мажбур ҳам қилади. Мусулмонларни душманга қарши урушишдан, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан, исломий сиёсий жамоаларни тузишдан ман қилади. Исломга даъват этишдан ман қилиб даъват этаётганларни қаттиқ азоблайди. Бундай ҳокимга итоат этиш, у билан дўстлашиш жоиз эмас. Чунки унга эргашиш, ҳукмига итоат этиш уни Аллоҳдан бошқа бир илоҳ қилиб олиш демакдир. Аллоҳ Таоло айтади:


اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلاَّ لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
– „Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга буюрилган эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир“.                                               [9:31]
Адий ибн Ҳотимнинг Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилишича, у киши шу оятнинг маъноси ҳақида сўралганларида, шундай деган эканлар: «Аммо улар ибодат қилмаганлар, лекин нимани ҳалол қилиб берилса, ҳалол деб билишган, нимани ҳаром қилиб беришса, ҳаром деб билганлар».


Ҳукм чиқаришда ҳавойи нафсига мойил бўлиб, Қуръондан четлаган ҳоким мўмин бўлмайди, чунки Пайғамбар с.а.в. айтганларки: «Ҳавойи нафси мен келтирган шариатга тобе бўлмагунича ҳеч қайсингиз мўмин бўлмайсиз». Шунинг учун ҳам Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бериб Қуръонга ва Суннатга эргашиш билан Аллоҳга ва Пайғамбарга ҳамда Китобу Суннатга амал қиладиган мусулмонлар, Имомларининг бирортасига ўзини дўст тутган ҳар бир мўминнинг бундай ҳокимга итоат этиши, у билан дўстлашиши дуруст эмас. Агар мўмин киши ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қиладиган ҳокимга итоат этса, қиёмат кунида Аллоҳ уни ўша ҳоким билан бирга қилиб қўяди. Абдуллоҳ ибн Масъуд Умар ибн Хаттобдан ҳадис келтириб айтади (бу ҳадиснинг ривоят занжири Пайғамбаргача етиб бормаган): «Қиёмат куни бўлганда одамлар оламлар Парвардигорининг қошида қирқ йил терга ботиб, ялангоёқ, яланғоч, кўзларини осмонга тикиб турадилар. Қирқ йил Аллоҳ улар билан сўзлашмайди, уларга қарамайди ҳам. Кейин бир нидо келади: Роббингиз сизни яратди сизга сурат берди, жонингизни олди ва яна қайта тирилтирди. Сизлар эса Аллоҳдан бошқага ибодат қилдинглар. Энди Роббингиз ўша маъбудларингизни ўзларингизга бошлиқ қилиб қўйса адолатдан эмасми? Улар «Ҳа», - дейдилар. Ҳар бир қавм Аллоҳдан бошқа нимага ибодат қилган бўлсалар, ўша нарса уларга бош қилинади, бас, унга эргашадилар, ҳатто у уларни дўзахга отади». Абдуллоҳ ибн Масъуд бу ҳадисни Пайғамбар с.а.в.дан эшитмаганда гапирмаган бўлар эди. Чунки у ғайб ишлардандир.

 

38-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122