Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

пайтдаги одамлар жоҳилий ҳокимиятларга бўйсунардилар. Бу ҳокимиятлар уларга жоҳилона урф-одатлар билан ҳукмронлик қилар эди. У пайтдаги жамият ширк эътиқодидан келиб чиққан фикрлар, туйғулар ва тузумлардан ташкил топар эди. Бугунги одамлар эса жоҳилиятгина эмас, унданда паст, ҳақир, хиёнаткор ҳокимларга бўйсунмоқда. Улар одамларга капитализм эътиқодидан келиб чиққан вазъий (одамлар тарафидан ишлаб чиқилган) қонунлар билан ҳукм қилмоқдалар. Бу эътиқод гоҳида ўзини социализмдан иборат бўлган бирор нарса билан ямаб ясамоқда. (Демак, ўша пайтдаги ва бугунги иккала жамият ҳам бузуқ жамиятлардир). Юрт-диёр масаласи ҳам шундай. Чунки фақиҳлар берган тариф мана бундай: «Аҳолисининг кўпчилик қисми мусулмонлар бўлса ҳам куфр ҳукмлари татбиқ қилинаётган диёр куфр диёри яъни дору-л-куфр бўлади. Аҳолисининг аксар қисми кофир бўлсада, Ислом ҳукмлари татбиқ этилаётган диёр Дору-л-Ислом яъни Ислом диёри бўлади».


Демак, бугунги кунда Ислом эътиқодига асосланган яъни, уни эътиқод сифатида қабул қиладиган ва ҳукмларини ҳаётга татбиқ қиладиган давлатни барпо қилиш учун қилинадиган ҳаракат Расул с.а.в. билан аввалги мусулмонлар қилган ишнинг айнан ўзидир. Ўша пайтдаги Исломнинг душманлари бугунги кунда ҳам ўша душманлардир. Пайғамбар с.а.в. замонида динсиз воқени сақлаб қолишга ҳаракат қилганлар ҳозирда ҳам бузуқ воқени сақлаб қолишга ҳаракат қилаётирлар. Бу икки динсизликда бироз фарқ бор. Аввалги динсизлар миллатига хиёнат қилмас, душмани билан келишиб иш қилмас, довюрак, мағрур, ҳамиятли, одамгарчилиги бор кишилар эди. Бугунги кундаги ҳокимлар эса бу сифатларнинг ҳаммасидан холи. Бизнинг ҳозирги ҳолатимиз Пайғамбар с.а.в.нинг Мадинага бориб давлат барпо қилишидан аввалги, яъни Маккадаги ҳолатига тўғри келади. Биз мазкур қўрқоқ ва иккиюзламачи ҳокимлар билан курашмоғимиз керак. Шунинг учун ҳам фикрий ва сиёсий кураш жараёнида фикрларимизни тез ва қисқа баён қилмоғимиз лозим.


Пайғамбар с.а.в. ўз даъватлари билан динсизларнинг фикрларига ва эътиқодларига қарши курашардилар. Динсиз эътиқодларнинг сохталигини ва бундай эътиқоддагиларнинг ақлсизлигини баён қилиш билан уларнинг ўрнига янги исломий эътиқодни олиб киришга ҳаракат қилардилар. Уларга Қуръони Каримда ворид бўлган, улар каби бутларга ибодат қиладиган аввалги миллатларнинг қиссаларини тиловат қилиб берардилар. Зора қотиб қолган ақллар уйғонса ва зора бу ақлларнинг эгалари чуқурроқ фикрлай бошласалар. Уларга Аллоҳ Таолонинг мана бу сўзини тиловат қилардилар:


إِذْ قَالَ لاَبِيهِ وَقَوْمِهِ مَا هَذِهِ التَّمَاثِيلُ الَّتِي أَنْتُمْ لَهَا عَاكِفُونَ -52,
قَالُوا وَجَدْنَا آبَاءَنَا لَهَا عَابِدِينَ -53, قَالَ لَقَدْ كُنتُمْ أَنْتُمْ وَآبَاؤُكُمْ فِي ضَلاَلٍ مُبِينٍ -54, قَالُوا أَجِئْتَنَا بِالْحَقِّ أَمْ أَنْتَ مِنَ اللاَّعِبِينَ -55, قَالَ بَل رَبُّكُمْ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالاََرْضِ الَّذِي فَطَرَهُنَّ وَأَنَا عَلَى ذَلِكُمْ مِنَ الشَّاهِدِينَ -56,

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122