Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
тузумини татбиқ қилиш билан исломий ҳаётни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишга даъват этилади.
Даъват қилиш шакли даъватчиларга қараб ҳар хил бўлади. Агар даъватчи шахс ёки жамоа бўлиб кофирларни даъват қилаётган бўлса, уларнинг амали кофирларни куфр эътиқодидан исломий эътиқодга айлантиришга қаратилади. Агар бу кофирлар Ислом мамлакатида яшаётган бўлсалар, даъватчилар уларни ўз уйларида, жамоа жойларида ва учратиш мумкин бўлган жойларда даъват этадилар. Агар улар мусулмонларнинг мамлакатидан ташқарида бўлсалар, даъватчилар улар яшаётган жойларга борадилар. Бунда даъватчиларнинг бориши айнан даъват учун бўладими ёки Америкада бўлаётганидек ризқ топиш ва ишлаш учун бўладими, ёки илм олиш мақсадида бўладими, яна қандайдир бошқа бир сабаблар билан бўладими бунинг фарқи йўқ. Даъватчилар шахс ёки жамоа бўлишидан қатъий назар кофирларни Исломга хусусий шаклда даъват қилиш йўли мана шу.
Давлатнинг кофирларни Исломга даъват этиши эса тайёргарлик ва қувватни талаб қилади. Токи у ўзи даъват қаилаётган миллат ва халқдан юқори туришга қодир бўлсин. Чунки давлат бир шахс ёки жамоани эмас, бутун бир халқ, миллат ёки мамлакатни даъват этади. Даъват эътиборни жалб қилиши учун ўша халқ ёки мамлакатни Ислом тузумига бўйсундириш лозим. Токи ўша халқ ёки мамлакат аҳолиси исломий эътиқоднинг тўғрилигини, тузумининг одиллигини, муомаласининг гўзаллигини ва унда зиммий (Ислом давлатида яшаётган бошқа диндаги одам) билан мусулмоннинг баробарлигини идрок қилсинларда, мажбур бўлиб эмас, ўзлари қизиқиб уни қабул қилсинлар. Давлат даъватни жиҳод йўли билан амалга оширади ва бу иш унинг ташқи сиёсати ва халқаро алоқаларининг асоси деб эътибор қилинади. Бундан ташқари даъват давлатнинг энг асосий иши деб қаралади. Чунки Пайғамбар с.а.в. айтганларки: «Одамлар Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси дегунларича уларга қарши урушишга буюрилдим. Агар шундай десалар, мендан ўз жонлари ва молларини сақлаб қоладилар». Яна айтганларки: «Жиҳод Аллоҳ мени юборганидан тортиб умматимнинг охиргилари дажжолга қарши урушгунга қадар давом этади. Уни жавр қилгувчининг жаври ҳам, адолат қилгувчининг адолати ҳам бекор қила олмайди». Пайғамбар с.а.в.нинг Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси дегунга қадар урушишга буюрилганликлари даъватни ёйиш давлатга вожиб эканлигига далилдир. Бу ишнинг - жиҳоднинг қиёмат кунига қадар давом этиши жиҳод давлатнинг бирон лаҳза ҳам узилмасдан қиладиган доимий иши эканлигига далилдир.
Давлат даъват қилаётганида ҳикматли сўз айтиш, чиройли насиҳат қилиш ва гўзал мунозара юритиш услубини танлайди, чунончи, Пайғамбар с.а.в. Диҳяту-л-Калбийни Рим императорига уни Исломга даъват этиш мазмунидаги бир нома билан элчи қилиб юборди. Диҳя императорга шундай деган эди: «Эй ҳукмрон, мени сенга элчи қилиб юборган киши сендан кўра яхшироқдир. Уни элчи қилиб юборган Зот эса ундан ҳам, сендан ҳам яхшироқдир. Ўзингни паст олиб қулоқ сол. Кейин самимият билан жавоб бер. Чунки ўзингни паст олмасанг тушунмайсан, агар самимий бўлмасанг тўғри хулоса чиқара
15-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|