Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Биз юқорида жамиятдаги мувозанат бузулиб одамлар Аллоҳнинг буйруқларидан ва таъқиқларидан четлашиб, Аллоҳ белгилаб берган ҳадлардан ошган пайтларда Аллоҳ уларга тубанлик ва қолокликда давом этавермасликлари учун ишларини ўнглаб, яна аввалги яхши ҳолатига қайтаришга ҳаракат қилишларини вожиб қилади деган эдик. Лекин улар Аллоҳнинг Китобидан мадад сўраб, золимларга қилинган ёмон ваъдалардан қўрқиб, дунёнинг ўткинчи фойдаларидан жаннатнинг азалий неъматларини афзал билиб нусрат Аллоҳнинг қўлида эканлигига аниқ ишониб, оятнинг тақозоси билан жиддий енг шимариб ишга киришгунларига қадар бундай қилолмайдилар. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
– „Ораларингизда яхшилик (Ислом)га даъват қиладиган, маъруф-эзгуликларга буюрадиган, мункар-ёмон ишлардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин! Ана ўшалар нажот топгувчилардир“. [3:104]
Аллоҳ Таоло бу оятда мусулмонларга ўзларининг орасидан - мусулмонларнинг жамоасининг орасидан яна бир жамоа сифатига эга бўлган гуруҳни вужудга келтиришларини вожиб қиляпти.
Бу нарса икки хил маънони беради:
1. Мусулмонлар орасидан бир жамоани ташкил қилиш фарзи айн эмас, фарзи кифоядир.
2. Мусулмонлар орасидан бир жамоа ёки жамоа сифатига эга бўлган бир гуруҳнинг мавжуд бўлишлиги - модомики, жамоа сифатини олар ва оятда талаб қилинган ишни бажара олар эканлар, уларни сони қанча бўлишидан қатъий назар - бу фарзнинг бажаришига кифоя қилади. Оятдаги „бўлсин“ сўзида хитоб бутун мусулмон умматига қаратилаётир, лекин у „уммат“ сўзига, яъни «жамоа» сўзига боғланган. Яъни иш мусулмонларнинг ҳаммасидан талаб қилинаётир. Талаб қилинаётган нарса жамоа ташкил қилиш. Демак, оятнинг маъноси мана шундай бўлади: Эй мусулмонлар, икки ишни бажарадиган, яъни яхшиликка-Исломга даъват этадиган ва амри маъруф, наҳй мункар қиладиган бир жамоани ташкил қилинглар. Бу талаб гарчи „бўлсин“ деган бўйруқнинг ўзи бўлса ҳам, унинг қатъий талаб эканлигига қарийна мавжуддир. Зеро оятда баён қилинган жамоа қилиши керак бўлган иш мусулмонларга фарздир. Унинг фарзлиги бошқа оятлар ва кўп ҳадисларда собитдир. Бу нарса оятдаги талабнинг қатъий талаб эканлигига қарийнадир. Демак, оятдаги буйруқни бажариш фарздир.
Демак, оятда зикр қилинган икки ишни бажарадиган жамоани ташкил қилиш мусулмонларга фарз. Агар бу жамоа вужудга келмаса, ҳамма мусулмонлар тенг гуноҳкор бўладилар. Оятдаги буйруқ икки ишга эмас, жамоани ташкил қилишга қаратилаётир. У икки иш эса ўша жамоа қиладиган ишлардир, яъни унинг сифатидир. Жамоанинг жамоадек ишлай олиши ва давоматли бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Аввало жамоа бирлашиб,
74-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|