мустамлакачилар бошқаларни нимага даъват этдилар? Урушдан аввал бошқаларга таклиф қилинадиган нарсанинг ўзи бормиди уларда?! Эҳтимол улар динни ҳаётдан ажратиш асосига барпо бўлган ғарб маданиятига даъват этганлар дейилар. Ҳалол ва ҳаром каби тушунчаларнинг яқинига ҳам келмаган ғарб маданияти фатҳ қилинган шаҳарларнинг бойликларини эгаллаб олиб, аҳолисининг қонини сўришдан қайтарадиган ҳаром нималигини билмайди, ҳамма ишни манфаат билан ўлчайди. Бу мадданият ғирт моддий маданиятдир. Моддийликдан бошқа маънони билмайди. Ахлоқий, инсоний, руҳий қийматларни бир пулга ҳам олмайди. Бу нарса у фатҳ қилган шаҳарларнинг аянчли аҳволларида янада яққолроқ намоён бўлади. Чунки у фатҳ қилган халқларнинг бирортаси ҳам унинг эътиқодини қабул қилгани йўқ, балки ҳаммаси ундан қутулиш ва ўч олишга интилмоқдалар. Мустамлакачилар ўз фуқаролари билан фатҳ қилинган мамлакат аҳолисининг ҳуқуқларини баробар қилган эмаслар. Исломий фатҳлар эса бундай бўлган эмас. Исломий фатҳ қайси бир шаҳарни фатҳ қилган заҳоти унинг аҳолиси мусулмонлар билан баб-баробар ҳуқуққа эга бўлиб, бирлашиб, битта умматга айланиб кетганлар. Ҳозиргача шундай бўлиб келмоқда. Мустамлакачилар ҳаёти билан улар мустамлака қилган халқларнинг ҳаёти орасида эса ҳуқуқ, иқтисод, савдо-сотиқ, қишлоқ хўжалиги, саноат ва маданият жиҳатдан катта фарқ бор. Мустамлакачилар ўзлари эгаллаб олган шаҳарларнинг бойликларидан фойдаланиб, фаровон яшаётганликлари ҳолда уларнинг аҳолиси муҳтожлик, маҳрумлик ва жаҳолат азобини тортмоқдалар. Мустамлакачилар улкан саноатлар барпо қилаётганлари ҳолда босиб олинган халқлар аксар ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб, қолоқликда кун кечирмоқдалар. Бас, мустамлакачилар қаерда-ю, халқига ҳеч ким тил теккиза олмайдиган, адолатда амиру ходимни ажратмайдиган мусулмонлар қаерда? Мусулмонлар - мисрлик бир қибтийнинг ҳуқуқини ҳимоя этиб - Амр ибн Оснинг ўғлини дарра уриш учун олиб келганлар. Мусулмон лашкарбошиларидан бири ҳеч қандай даъватсиз зўрлик билан Самарқандга кириб келганида, шаҳарнинг амири Шомдаги халифага шикоят қилади. Халифа бу ишни текшириш учун аъёнларидан бирини юборади. Ҳалиги аъён лашкарбошининг аввал даъват қилмай, зўрлик билан шаҳарга кирганини билгач, унга лашкарни шаҳардан олиб чиқишни, кейин агар хоҳласа даъват этишни буюради. Лашкарбоши лашкарга шаҳардан чиқишни энди буюрмоқчи бўлиб турган эди, Самарқанднинг амири халифанинг элчисига: - сизни бу ишга нима мажбур қилди, шаҳарга киргунингларча қийналдинглар-ку? - деди. Элчи: Бизни бундай қилишга динимиз буюради, - деб жавоб берди. Шунда амир: Сизларнинг динингиз бизнинг динимиздан яхшироқдир, - деб мусулмон бўлганлигини эълон қилди-да, лашкарни шаҳарда қолдирди. Ва ўзи аввал ҳоким бўлган шаҳарга яна қайтадан ҳоким этиб тайинланди.
56-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|