Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
кирадиган эътиқодга интиладилар. Яна улар ҳуқуқда ва муомалада одамларнинг ўрталарини тенглаштирадиган, капиталистик хўжайин, султонни зўравон қилиб қўймайдиган одил тузумга интиладилар.
Мулоҳаза қилишда давом этайлик, Ислом олами Ислом тузумини четга суриб, узоқ замон капиталистик ва социалистик тузумларга бўйсунгач, у ҳам бошқа жамиятлар каби изтироб ва беқарорликка дучор бўлди. Ундаги ҳокимият тузумлари давомий ўзгариб борди. Мусулмонлар бир ҳокимнинг кетишидан хурсанд бўлдилар, келаётган ҳокимга эса шубҳа билан қарадилар. Ҳатто эътиқод ва ҳаёт тузуми сифатидаги Исломга қайтиш рағбати Ислом оламидаги бутун омманинг фикри, зикри бўлиб қолди. Ҳамма жойда исломий туйғулар миллий ва социалистик туйғуларга тўқнаш кела бошлади. Исломга даъват этадиган ҳаракатлар кўпайди. Капиталистик давлалар бу йўналишдан қўрқа бошладилар, уларнинг ёзувчи ва журналистлари бу ишдан эҳтиётлантиришга киришдилар. Қуйидаги гаплар Америка президенти Картернинг сиёсий маслаҳатчиси Бжежинский тилидан айтилган: «Ҳинд океани атрофидаги халқлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тикланишга интила бошладилар. У ердаги ҳокимият тузумлари мўртдир. Биз қийматларимиз ва нуқтаи назаримизга қарши чиқувчи кишиларнинг мана шу сиёсий бўшлиқни тўлдириб қўйишидан қўрқамиз…». Кейин яна шундай дейди: «Агар биз бу оқимга қарши турсак, тез кунда бутун оламдан улоқтирилиб ташланамиз. Лекин биз ўз манфаатларимизни сақлаб қолишимиз учун у билан бирга юришимиз ва уни йўналтириб туришимиз лозим». Шунинг учун ҳам исломий мамлакатлардан бири ёки бир нечасида исломий халифалик давлати барпо бўлган заҳоти мусулмонлар унга келиб қўшилишга, уни сақлаб қолиш ва давом эттириш йўлида ўзларини фидо қилишга шошиладилар. Шунда биронта ҳам кимса ичкаридан унга қарши ҳаракат қилишга журъат эта олмайди, мусулмонларнинг унга бўлган рағбати ва интилиши тоборо кучайиб боради. Бирон бир қўшни мамлакат унга қарши ҳаракат қилса, мана шу ҳаракатнинг ўзи уни ҳалокатга олиб бориши эҳтимолдан узоқ эмас.
Энди давлатларнинг тил бириктириб фитна уюштиришларига келсак, бу нарса бир неча ишларда кўринади. Гоҳида исломий давлатнинг асосига таянган ҳолдаги тўғри йўналишдан буриб юбориш учун унга яқинлашилади. Гоҳида эса бир ёки бир неча қўшни давлатларни у билан урушишга ундайди. Ҳеч ким Ислом давлатини тўғри йўлдан (йўналишдан) буриб юбора олмайди. Бунга ҳаракат қилиш унга янада мустаҳкамланишига сабаб бўлади. Ислом давлатига қарши урушиш учун Исроил давлатини ундан эҳтимоли йўқ эмас. Исроил уруш бошлайдиган бўлса, мусулмонларнинг ўз давлатларини ҳимоя қилишдаги фидокорлиги кўпроқ бўлади. Урушнинг бошланиши амалий ва ҳақиқий бўлади. Ислом давлати оламдаги ҳамма мусулмонларни Исроилга қарши урушиш, уни мағлуб этишга чорлайди. Ислом халқларини, ўз ҳукуматларини Исроилга қарши урушда қатнашишга мажбур қилишларига даъват қилади, халқнинг ҳамма қуввати душманга қарши жиҳод қилишга сафарбар қилинади. Исроил мусулмонлар билан бўлган эътиқод урушида
85-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|