Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кўрмаган нарсалар содир бўлди: бир кечада Байтул-Мақдисга бордилар, осмонга кўтарилдилар. У кеча мерож кечаси деб ном олди. Қурайшнинг ташвиқоти янада кучайди. Пайғамбар с.а.в. қабилалардан ёрдам сўраш ҳақида фикрлай бошладилар. Уларнинг олдиларига бориб, Аллоҳнинг динига - Аллоҳга ва пайғамбарга ишонишга ҳамда Пайғамбар Парвардигорининг амрини одамларга етказиб олиши учун уни қавмидан ҳимоя қилишга даъват этарди. Ҳаж мавсумига келганлар Укоз бозорида ва бошқа жойларда динга даъват этиб, ёрдам сўрардилар. Бу ишни давомий қилардилар. Тоифга бордилар. Бану Омир қабиласига бордилар, араб вакилларининг кўпи билан учрашдилар. Мадинадан келган олти нафар вакил билан учрашганларида, уларнинг раиси иймон келтирди. Кейин улар билан келгуси йилда ҳам учрашдилар. Бу пайтда уларнинг сони 12 киши эди. Уларнинг ҳаммалари иймон келтирдилар, тасдиқладилар, яхши ваъдалар бердилар ва Исломга байъат қилдилар. Мусъаб ибн Умайрни уларга Мадинада Исломни ўргатиши ва даъватни ёйиш учун юбордилар. Ҳатто Саъд ибн Муоз Усайд ибн Ҳузайр, Асъад ибн Зурора ва бошқа Мадинанинг катталари мусулмон бўлгач, келгуси йилдаги ҳаж мавсумига келиб Мадинанинг Авс ва Хазраж қабиласидан етмиш уч киши ва икки аёлдан иборат вакиллар юбордилар. Улар Пайғамбар с.а.в. билан ўзларининг фарзанду аёлларини қандай ҳимоя қилсалар, у кишини ҳам шундай ҳимоя қилишга иккинчи Ақаба байъатини қилдилар. Бу байъат урушишга бўлган байъат эди.


Бу даврда ҳижрат қилинди, мусулмонлар не-не азоблар ва уқубатлар билан ўз ватанларидан чиқдилар. Уларни бундай қилишга Аллоҳга ва Пайғамбарга бўлган муҳаббатлари ундади. Йўл машаққати туфайли қадамларидан, аҳлу-аёл, мол-давлатларидан ажраганликлари туфайли эса дилларидан қон томар эди. Диёрларидан фақат ўлиб қолмагудек озуқа олиб чиққандилар холос. Гоҳида умуман овқат тополмасдилар. Кийимлари титилган, йиртилган, юзлари сарғайган, уларга ер тўшак, осмон эса ёпинчиқ эди. Бутун ер юида улар учун фақатгина бир шаҳар бошпана берарди. Улар ана шу шаҳар томон борардилар. Диллари иймондош биродарлари билан учрашишга талпинар эди. У биродарлар ўз тақдирларини муҳожирлар тақдири билан боғлаш учун дунёдан алоқасини узган инсонлар эди:


يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلاَ يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ
– „Мадиналик ансорлар ўзларининг ёнларига ҳижрат қилиб келган кишиларни суярлар ва дилларида уларга яъни муҳожирларга нарсалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда ўзларида қаттиқ муҳтожлик бўлсада ўзларини қўйиб бошқаларни ийсор-ихтиёр қилурлар“.                                                           [59:9]

 

Пайғамбар с.а.в. Абу Бакр Сиддиқ билан ҳижрат қилдилар. Бу ҳақда Умар ибн Хаттоб: «Абу Бакрни бир соати Умардан ва Умар оиласидан яхшироқдир», - деган эди. Қурайш уларнинг изидан тушди. Улар Пайғамбар с.а.в.ни ўлдиришга аҳд қилган эдилар, мақсадлари амалга ошмади.

 

105-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122