Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

гуноҳлардан узоқлашиб, итоат қилишга яқинлашганимиздагина жамиятимизда инқилоб имконияти туғилади. Аммо модомики, биз гуноҳларга муккамиздан кетиб, залолат ва жаҳолат чоҳида қолаверар эканмиз, инқилобни тушимизда ҳам кўрмаймиз.


Аллоҳ Таоло Пайғамбар с.а.в.га айтади: «Қайси бир қишлоқ аҳли, қайси бир хонадон, қайси бир саҳродаги киши Мен яхши кўрадиган иш бўлмиш Менга итоат қилиш билан бўлсалару, кейин ундан Мен ёмон кўрадиган иш бўлмиш Менга осийлик қилишга ўтсалар, уларни ўзлари яхши кўрадиган иш бўлмиш ўз раҳматимдан улар ёмон кўрадиган иш бўлмиш азобимга бураман. Қайси бир қишлоқ аҳли, қайси бир хонадон, қайси бир саҳродаги киши Мен ёмон кўрадиган иш бўлмиш Менга осийлик қилиш билан бўлсалар, кейин ундан Мен яхши кўрадиган иш бўлмиш Менга итоат қилишга ўтсалар, уларни ўзлари ёмон кўрадиган иш бўлмиш азобимдан улар яхши кўрадиган иш бўлмиш раҳматимга бураман». [Ҳадиси «Қудсий»]


Демак, ҳар бир шаҳар, қишлоқ ва хонадонда инқилоб учун ҳаракат қилинмоғи лозим. Токи итоатга ўтиш умумий бўлсин, инқилобга мойиллик умумий бўлсин. Демак, амри маъруф, наҳй мункар ва яхшиликка яъни Исломга даъват этиш мусулмонларнинг энг оддий, одатий ишларидан экан. Мана шу энг оддий, одатий иш бажарилгандагина Аллоҳ уларнинг ишларини енгиллаштириб, дуоларини ижобат этар экан. Чунки амри маъруф, наҳй мункар иши бўлмаса Аллоҳ дуони ижобат қилмайди. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Жоним Унинг қўлида бўлган У зотга қасамки, ё сизлар амри маъруф, наҳй манкарни сўзсиз бажарасизлар, ё Аллоҳнинг ўзи тарафидан сизларга бир азоб юбориш эҳтимоли муқаррардир. Кейин унга дуо қилганларингизда дуоларингиз ижобат бўлмайди».


Агар мусулмонлар мана шу ҳадисни англаганларида эди, узоқ йиллар дуолари мустажоб бўлмаганлигининг сабабини, яъни амри маъруф ва наҳй мункарни четга суриш дуонинг мустажоб бўлмаслигига олиб келишини билиб олган бўлардилар. Яна шуни ҳам билиб олган бўлардиларки, амри маъруф, наҳй мункар ишини қилмаган ҳолда Аллоҳдан ғалаба сўраш душманга қарши урушга чиқмай туриб ғалаба сўраш билан баробардир. Шунингдек, умумий вазиятларни ўзгартириш учун аввало дилни ўзгартирмоқ лозим. Буни Аллоҳ Таоло ўзининг азиз Китобида таъкидлаб шундай дейди:


إِنَّ اللَّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
– „Аниққи бирон қавм то ўзларидаги ҳолатларни ўзлари ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“.                                                    [13:11]

 

Мусулмон умматни Аллоҳ Таоло миллатлар орасида ўртада турувчи (воситачи) уммат қилди. Унга адашган инсониятни даъват этиш вазифасини юклади. Хўш нега энди бу уммат ўнгланишни ўзидан бошламаслиги керак? Ахир Аллоҳ Таоло Пайғамбарининг тилидан амал қилувчиларига улуғ савобни ва аниқ ғалабани ваъда қилганку! Пайғамбар с.а.в. айтадиларки: «Қиёмат кунида иймонлари ажойиб бўлган бир қавм келади. Уларнинг олдиларида нурлар юради. Уларга: «Бу кун сизлар учун хурсандчилик

 

120-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122