Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
эришган кимсалар ана ўшалардир. Улар ўз вазифаларини, масъулиятларини англадилар, умматига қайғурдилар. Чунки уларнинг азобларга дош беришлари ё холис Аллоҳ учун, ёки Аллоҳнинг бандалари учун бўлиши керак. Улар холис Аллоҳ учун хизмат қилдилар. Ўзларини ўзлари сотиб олиб озод қилдилар. Дунёга алданмадилар, ундан юз ўгирдилар. Жиддий енг шимариб Аллоҳга юзландилар. Унинг Китобидан ёрдам сўрадилар. Аллоҳнинг ваъдасини ўйлаб, золимларнинг қўрқитувларига назар писанд қилмадилар. Жаннатнинг неъматини ҳаёт манфаатидан устун қўйдилар. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтардилар. Рақиблардан чўчимадилар. Аллоҳнинг мададига келгунига қадар мусибатларга сабр қилдилар. Мункар ишга тили билан ҳам, қалби билан ҳам эътироз билдирмайдиган тирик ўлик бўлиб қолишни хоҳламадилар.
Иккинчи гуруҳ эса дунёга ташланди. Мумкин қадар ундан кўпроқ фойдаланишга интилди. Фақат ўзини ўйлаб, юзаки ҳашамларга учиб, охиратдан ғафлатда қолди. Йиққан нарсаси билан фахрланди, бойлиги билан керилди. Пайғамбар с.а.в. бундай кишилар ҳақида шундай деганлар: «Кимки Аллоҳдан бошқани ўйлаган ҳолда (ташвиш қилгани ҳолда) тонг оттирса, у кимса Аллоҳдан эмас. Кимки фақат дунёга берилиб кетса, уни Аллоҳ дунёга топшириб қўяди».
У ҳаётнинг маъноси жасаднинг ҳузурланишлари деб билади. Ҳар бир ишни моддий манфаат тарозуси билан ўлчайди. Бирор манфаатга эришса кўнгли жойига тушади. Бирор нарсадан ажралса кўзига икки дунё - дунё ва охират - қоронғу бўлиб кетади. Бу очиқ мағлубиятдир зиёндир. Бу гуруҳ Аллоҳдан ўзгага хизмат қилувчилардирки, бирор насиба илинжида бандага қул бўлиб, жаннатнинг мангу неъматини дунёнинг ўткинчи фойдасига алмашганлар. Охиратларини ўзгаларнинг дунёсига сотиб юборганлар. Улар ва уларнинг амирлари мағлубдирлар. Улар ўзларини яхши иш қилаяпман деб ўйлайдиган нодонлардандирлар. Уларнинг дунёдаги ҳаракатлари адашган.
Бу даврнинг қачон якунланишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Негаки биз ҳадисни тушунишимиз асосида ҳозирги давримизни англай оламиз холос. Бу даврнинг қачон якунланиши, навбатдаги давр қачон келишини билиш имконияти эса бизда йўқ. Лекин туни узайган, зулмати ҳаммаёқни қоплаган мана шу даврнинг тугашини тезлатиш учун ҳаракат қила оламиз. Бу ишда одамлар Парвардигоридан сабот, қатъият сўраймиз. Унинг розилигини умид қиламиз. Зеро, амал қилгувчиларни мукофотловчи унинг ўзидир. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Ораларингда икки хил мастлик яъни нодонлик ва ҳаётга муҳаббат мастлиги пайдо бўлса, Аллоҳ йўлида жиҳод қилинглар. Ўша кунда зоҳирдаю ботинда Аллоҳнинг Китоби билан бўлганлар аввал ўтган муҳожир ва ансорийлар кибидирлар».
Бу даврни тезроқ тугатиш даъватчиларга боғлиқдир. Чунки инқилоб учун ҳаракат қилаётганлар ана ўшалардир. Агар улар Аллоҳнинг улар учун тайёрлаб қўйган савобини билганларида эди, кечалари ухламасдилар, кундузлари бепарво бўлмасдилар. Агар қиёмат кунининг даҳшатларидан огоҳ бўлганларида эди бирор соат ҳам сустлик қилмасликка тиришган бўлардилар.
113-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|