Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай - ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди - ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда у ва унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак“. [111]
Бу фикрий ва сиёсий кураш Аллоҳ Таолонинг кўрстамаси ва тавфиқи билан бўларди. Аллоҳ душманни рад қилиш йўлини Пайғамбарининг ўзига ташлаб қўйгани йўқ. Акс ҳолда Пайғамбар ҳам одам эди. У ҳам саҳобалардек азоб чекарди. Қачон у кишида душманлар билан муросага келишликка мойиллик туғилса, ваҳй нозил бўлиб, у кишини оқибатдан огоҳлантирарди. Шу маънода Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَوْلاَ أَنْ ثَبَّتْنَاكَ لَقَدْ كِدْتَّ تَرْكَنُ إِلَيْهِمْ شَيْئًا قَلِيلاً -74, إِذًا لاَذَقْنَاكَ ضِعْفَ الْحَيَاةِ وَضِعْفَ الْمَمَاتِ ثُمَّ لاَ تَجِدُ لَكَ عَلَيْنَا نَصِيرًا -75,
– „Агар Биз сизни (Ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди. У ҳолда албатта Биз сизга дунё (азобини) ҳам, охират (азобини) ҳам икки ҳисса қилиб тотдирган бўлур эдик, сўнгра ўзингиз учун Бизга қарши бирон мададкор топа олмаган бўлур эдингиз“. [17:74,75]
Кейин Пайғамбар с.а.в. Ислом салтанатини барпо қилиш учун қавмидан ғолиб бўлишга имконият яратиб берадиган куч излай бошладилар. Тоифга борган эдилар. Сақиф қабиласи у кишини ёмон суратда рад қилди. Кейин Бану Омир ибн Саъсаъа қавмига бордилар. Улар сиздан кейин ҳокимият бизга қолади, деб шарт қилдилар. Пайғамбар с.а.в. ҳокимият Аллоҳники, уни хоҳлаган жойига қўяди, дедилар. Шундай қилиб, қабилаларнинг ўзига бориб, ёки Укоз бозорида ва ҳаж кунларида ҳар хил қабилалардан келган одамларни даъват қилардилар. Мадина вакиллари билан учрашгунларига қадар шундай қилдилар.
Мадиналиклар у кишининг таклифига рози бўлдилар, иймон келтирдилар. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин уларнинг қўллари билан ғалабага эришдилар.
Пайғамбар с.а.в. ва у кишининг саҳобалари Маккадалик пайтларида мушрикларнинг эътиқодлари ва урф-одатларига қарши фикрий кураш ҳамда уларнинг вужудини парчалаш, улардан салтанатни олиш ва даъват йўлини очиш учун сиёсий кураш олиб бордилар. Токи даъват одамларга ҳеч қандай моддий тўсиқсиз етиб борсин ва хоҳлаган одам Исломни ҳеч қандай хавф-хатарсиз қабул қилсин.
Пайғамбар с.а.в. саҳобалари даъватни мана шундай олиб бордилар. Бирорта ҳам зўравонга ён бермадилар, бирорта ҳам, золимдан қўрқиб ўтирмадилар. Нақадар оғир бўлишига қарамасдан жамиятни ушлаб қола олдилар. Бузилишнинг бирор томони уларнинг назаридан четда қолмади. Давлатларини барпо қилишга олиб борадиган бирорта эшикдан кирмай қўймадилар. Мақсадларига эриштирадиган бирорта йўлни босмай ўтмадилар.
Мусулмонлар Аллоҳнинг иродаси билан биринчи жаҳон урушида охирги исломий давлат йўқ бўлгунига қадар, Исломга даъват этиб, унинг
25-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|