Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва унинг Пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, ҳақ (яъни, Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат кимсаларга қарши, то мағлуб ҳолларида ўз қўллари билан жизяни тўламагунларича жанг қилингиз“. [9:29]
كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ
– „Уруш сизларга фарз қилинди“ [2:216]
إِلاَّ تَنفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَابًا أَلِيمًا
– „Агар жиҳодга чиқмасангизлар, Аллоҳ сизларни аламли азоб билан азоблайди“. [9:39]
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قَاتِلُوا الَّذِينَ يَلُونَكُمْ مِنَ الْكُفَّارِ وَلْيَجِدُوا فِيكُمْ غِلْظَةً
– „Эй мўминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар“. [9:123]
Ҳазрати Анас ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деган экан: «Мушрикларга қарши молинглар, қўлинглар ва тилинглар билан жиҳод қилинглар». Бу ривоят ҳам Анасдан: Пайғамбар с.а.в. айтганларки: «Аллоҳнинг йўлида бир марта кундузи ёки бир марта кечқурун Аллоҳнинг йўлида боришлик, дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир». Пайғамбар с.а.в. дейдилар: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ дегунларига қадар одамлар билан урушишга буюрилдим». Яна шундай деганлар: «Жиҳод қиёмат кунига қадар давом этажакдир». Зайд ибн Холид ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир ғозийни тайёрласа, бас, ғазот қилибдир. Ким яхшилик билан уни оиласида қолдирса у ҳам ғазот қилибдир». Ато ибн Язид Лайсий ривоят қилишича, Абу Саид Худрий ушбу ҳадисни ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в.га қайси одам афзалдир? - дейилганда: «Аллоҳнинг йўлида жони ва моли билан жиҳод қиладиган мўмин», - деб жавоб бердилар. Яна Пайғамбар с.а.в. айтганлар: «Ғазот қилмаган ва дили билан ғазот қилишга интилмаган ҳолда дунёдан кетган кимса бир миқдор мунофиқлигида кетибди». Абу Ҳурайра ривоят қилади: «Бир саҳоба бир дарадан ўтибди. У ерда ширин сувли булоқ бор экан. Уни булоқнинг хушбўйлиги ўзига жалб қилибди. Шунда саҳоба: «Қанийди, одамлардан узлат қилиб, мана шу дарага келиб олса»,- деб ўйлабди. Лекин Пайғамбар с.а.в.дан рухсат сўрамагунимча бу ишни қилмайман - деб, у кишининг олдиларига келиб ниятини билдирибди. Шунда Пайғамбар с.а.в. шундай дебдилар: «Бундай қилма, чунки сизлардан бирингизнинг Аллоҳ йўлида туришингиз ўз уйида ўқиган етмиш йиллик намозидан ҳам афзалроқдир».
Жиҳод дастлаб фарзи кифоядир. Душманнинг ҳужумига йўлиқаётган мусулмонларга фарзи айндир, қолганларига фарзи кифоядир. Душман ҳайдалиб Ислом ери унинг нопоклигидан поклангунига қадар бу фарз соқит бўлмайди. Жиҳод фарзи кифоядир, деганимизнинг маъноси душманнинг
53-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|