Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَلاَ تَقْعُدُوا بِكُلِّ صِرَاطٍ تُوعِدُونَ وَتَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِهِ وَتَبْغُونَهَا عِوَجًا وَاذْكُرُوا إِذْ كُنتُمْ قَلِيلاً فَكَثَّرَكُمْ وَانظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِدِينَ
– „Ҳар кўчада (кишиларни) қўрқитиб ва Аллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг қўлидан тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз! Озчилик (яъни, куч-қувватсиз, ночор) бўлган пайтингизда сизларни кўпайтирганини (яъни, куч-қудратли, азиз қилганини) эсланг ва бузғунчи кимсаларнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг“.   [7:86]


Золим қозилар эса намоз ўқиб, рўза тутиб ўзларини мусулмон ҳисоблаганлари ҳолда уларни ва бошқаларни Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннатига қайтишга даъват қилаётганларга қарши золимона ҳукмлар чиқаришдан қўрқмайдиган кимсалардир. Пайғамбар с.а.в. булар ҳақида шундай деганлар: «Қозилар уч тоифадирлар: улардан икки тоифаси дўзахийдирлар ва биргина тоифаси жаннатдадир. Ҳақиқатни англаб, у билан ҳукм қилган қози жаннатдадир. Нодонлик билан одамларга қозилик қилган кимса дўзахийдир. Ҳақиқатни англагани ҳолда золимона ҳукм юритган қози ҳам дўзахийдир».


Ҳарбий маҳкамаларнинг қозилари Исломни қайта тиклашга даъват этиш ҳақиқат эканини билганлари ҳолда Исломга қарши золимона ҳукмлар чиқариб, ўзларининг охиратларини ўзгаларнинг дунёларига сотиб юбормоқдалар.


Бешинчидан: Ҳокимлар Исломдан ва Ислом ҳукмларини ижро этишдан узоқлашганлари сабабли халқнинг улардан халос бўлиш учун бетоқатлик билан ҳаракат қилаётганларини сезган пайтларида исломий омманинг соддаликларидан фойдаланиб, алдаш, кўзбўямачилик қилиш йўлларини тутадилар-да, қонунларни Ислом шариатидан олажакларини эълон қилиб, зоҳирда ўғрининг қўлини кесиш, зинокорга дарра уриш, ароқхоналарни беркитиш каби ишларни қила бошлайдилар. Буни кўрган халқ уларнинг шаънига шон-шарафлар айтиб, қилган ишлари билан уларни муборакбод этадилар. Гўё Ислом тузуми мана шуларни бажаришдан иборатдек. Гўё ўн тўрт аср мобайнида мусулмонларнинг ҳаётига ҳакамлик қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб келган Ислом шариатининг иқтисодий ва сиёсий тарафларга ҳеч қандай алоқаси йўқдек. Шунинг учун ҳокимлар ишларини энг аввало мана шу каби жазоларни татбиқ қилишдан бошлайдилар. Бу билан одамларга - «Сизлар хоҳлаётган Ислом мана шу» - деб кўрсатадилар. Кейин мусулмонлар ҳеч қанча ўтмай ўзлари яшаётган ёмон воқенинг ҳеч нарсасини ўзгартириб бўлмаслигини сезадилар. Агар Ислом мана шу бўладиган бўлса, уни татбиқ қилишни қаттиқ туриб талаб қилишнинг ҳожати йўқ деб ўйлайдилар. Айни пайтда Ислом уларнинг воқеини ўзгартирмаётир, муаммоларини ҳал қилмаётир ва бундан улар тушкунликка тушиб алам тортаётирлар. Мана шу пайтда мусулмон халқининг ўз диний ҳукмларини билмаслигини ифодалаётган мана шу ҳис туфайли ҳокимлар нафасини ростлаб роҳатланаётирлар.

 

42-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122