Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Мусулмонлар оммаси эса бузуқлик, оғмачилик ўтида қовурилувчилардир. Бу бузуқлик, оғмачилик хоҳ айримлари томонидан содир бўлсин, хоҳ ҳокимлар томонидан содир бўлсин.
Яхшиликка даъват этиш, амри маъруф ва наҳй мункар қуйидаги ҳужжатларга асосан мусулмонларга фарздир. Аллоҳ Таоло айтади:
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ
– „(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз, зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз“. [3:110]
Бу оятда амру маъруф, наҳй мункар яхшиликнинг сабаби қилиб кўрсатиляпти. Демак, уни бажариш талаб қилинаяпти. Аллоҳ Таоло айтади.
وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ
– „Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар, яхши амалларга буюрадилар, ёмон амаллардан қайтарадилар“. [9:71]
Бу оятда амри маъруф, наҳй мункар мўминларнинг энг хос сифатларидан қилиб кўрсатиляпти. Аллоҳ Таоло айтади:
الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الاَرْضِ أَقَامُوا الصَّلاَةَ وَآتَوْا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ
– „Уларни, яъни мусулмонларни агар Биз ер юзига ғолиб қилсак, улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) берадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар“. [22:41]
Бу оятда амри маъруф, наҳй мункар намоз ўқиш, закот бериш каби фарзлар қаторида саналаётир.
Ҳузайфа ибн Яман ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деган эканлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ё сизлар амри маъруф, наҳй мункарни албатта қиласизлар, ё Аллоҳ Таоло ўз тарафидан сизларга бир азобни юбориши яқиндир. Кейин унга дуо қилганларингизда дуоингиз ижобат бўлмайди».
Бу ҳадисда амри маъруф, наҳй мункар қилишга таъкидли буйруқ келяпти. Уни бажармасликни азобга ва дуонинг ижобат бўлмаслигига сабаб қилиняпти. Агар бу ишни қилиш қатъий талаб қилинмаётган бўлганида, уни бажармасликни азобга ва дуонинг ижобат бўлмаслигига сабаб қилинмасди. Чунки мандуб ишларнинг тарк қилинганлиги учун азобланилмайди. Шунинг учун ҳам бу ишни қилишга талаб қатъий бўлаётир. Демак, амри маъруф, наҳй мункар мусулмонларга фарздир.
Абу Саид Худрийнинг ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деган эканлар: «Ким сизлардан бир мункар ишни (содир бўлганини) кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин, бунга қурби етмаса тили билан, бунга ҳам қурби етмаса қалби билан. Лекин буниси (қалб билан ўзгартириш) энг заиф иймондир».
65-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|