Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ташвиқотлардан ҳам ҳеч иш чиқмагач, бугунги кундаги қамашга ўхшаб кетадиган алоқани узиш услубига ўтдилар. Қабилалар мусулмонлар ва уларнинг пайғамбарини ҳимоя этаётганлар билан алоқани узиш васиқасини ёзиб Каъбага осиб қўйдилар. Одамларга улар билан олди-сотди қилиш, қуда бўлиш каби ишларни таъқиқлаб қўйдилар. Бу  иш давлатлараро конгрессда қайси бир давлат ёки қайсидир сиёсий ташкилот ёки қайсидир ҳизб билан алоқани узиш учун келишиб олишга ўхшар эди. Мусулмонлар ва Бану Ҳошим қабиласи Абу Толибнинг дарасида икки ёки уч йилгача қамал қилиндилар. Ҳатто очликдан дарахтларни баргларини ейишгача бордилар. Аллоҳнинг иродаси билан қамал муддати тугагач, ундан мусулмонлар янада иймонлироқ, янада Пайғамбар с.а.в.га содиқроқ бўлиб чиқдилар. Кейин Қурайш яна бир услубга - азоблаш, қийнаш йўлига ўтди. Улардаги энг охирги имконият мана шу эди. Ҳар бир қабила ўзидаги иймонга кирган кишиларни азоблашга киришди. Бу давр - муносабатга киришиш даври - кучсиз мўминлар билан қутирган мушриклар орасидаги узлуксиз кураш давом этгани ҳолда ўн ийлга чўзилди. Унда мўминлар турли ҳил қийноқларни бошдан кечирдилар. Ёсир ва унинг хотини азобга дош баролмай жон таслим қилдилар. Уларнинг ўғли Амморнинг иймони синалди. Билол ва бошқалар турли ҳил тоқат қилиб бўлмайдиган қийноқларга дуч келдилар. Пайғамбар с.а.в. саҳобалар билан алоқада бўлиб турар уларни руҳан тайёрлар, шакллантирар ва сабрга ундар эдилар. Саҳобаи киромлар салобатлари, тушунчаларида ва эътиқодларини маҳкам ушлашларида ажойиб бир намуна бўлдилар. Пайғамбар с.а.в. улардаги руҳиятни бойитди, ақллари ўсди, етук исломий шахсга айландилар. Ақллари ўрганган нарсаларининг тубигача тушунди, майллари Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатидан  бошқа нарсадан бош тортди. Хоҳишлари Пайғамбар с.а.в. келтирган нарсага тобе бўлди. Эътиқодларини сақлаб қолиш учун диёрларидан ҳижрат қилдилар. Парвардигорларига содиқ бўлиш учун мол-дунёларини ташлаб кетдилар. Оилаларини ҳам Аллоҳга омонат қўйиб кетдилар. Ҳабашистонга юзланар эканлар, саҳронинг жазирамаси уларни куйдирар, сочларни оқартирадиган, тоғлар ҳам дош беролмайдиган машаққатлар чекардилар. Мушриклар улардан ўзларини катта олиб, уларга заҳарларини сочиб, макр қиличларини яланғочлар эди. Мусулмонлар биронта ҳам ишни ҳаётдан умид узиб турмай амалга ошира олмас эдилар.


Бу мўминлар ҳаётдан ажраб қолишдан қўрқмас эдилар. Зеро, ҳаётни ато этгувчи зот Аллоҳнинг ўзидир. Ундан узгадан талаб ҳам, тамаъ ҳам қилинмайди:


الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلاً وَهُوَ الْعَزِيزُ الْغَفُورُ
– „Эй инсонлар, У сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон этиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир“.                         [67:2]

 

Мусибатлар хатога олиб бормаслигига, мажбур қилмаслигига, хатолар эса мусибатга олиб бормаслигига, балки Ёлғиз Аллоҳнинг қадарига боғлиқ

 

102-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122