Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломни татбиқ қилиш масъулиятини бўйнига олиб ўзларига Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннати билан ҳукм юритиш учун бир ҳокимни сайлаб, унга итоат этаётган мусулмонларнинг қуйидаги мулоҳазаларга эътибор бермоқлари мақсадга мувофиқдир.


Биринчидан: Модомики, Исломни татбиқ қилиш ёки қилмаслик ҳокимнинг қўлида экан, уни муҳосаба қилиш яъни текшириб-тергаб туриш зарур. Уни сайлаган мусулмонларнинг ўзлари уни муҳосаба қилишлари керак. Мусулмонлар сайламасдан ҳокимият зўрлик билан олинганда ҳам шундай бўлади. Бу ҳолат ҳокимни душман тайинлаганда ёки куч билан ўзини ҳоким деб эълон қилганда кўрилади. Ҳоким зулм ёки фосиқлик қилганида мусулмонларга кучлари етса қўл билан, етмаса тил билан, бунинг ҳам иложи бўлмаса дил билан бундай зулмни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқлари лозим. Пайғамбар с.а.в. айтадиларки: «Кимки мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, қодир бўлмаса тили билан, бунинг ҳам имкони бўлмаса дили билан, лекин буниси заиф иймондир». Аммо ҳоким куфрга борса, уни қурол билан ўзгартирилади. Чунки мусулмонларга кофирнинг ҳукмронлик қилиши мумкин эмас:


يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Аллоҳ ҳеч қачон кофирларга мўминларнинг устидан ҳукмронлик қилишга йўл бермайди“.      [4:141]
Ҳокимнинг куфрга бориши Ислом ҳаёт учун тузум бўлишга яроқсиз деб эътиқод қилишидандир. Бундай ҳолатда уларга итоат этиш, бўйсуниш жоиз эмас. Аллоҳ Таоло золимлар билан дўст бўлишдан, уларга юкиниш ва суянишдан қайтаради.
Аллоҳ Таоло айтади:


وَلاَ تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ
– „Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас“.              [11:113]
Аллоҳ нозил қилган шариатдан ўзга қонунлар билан ҳукм юритган ҳоким Аллоҳга қарши чиқувчи, исён қилувчига айланади. У билан дўст бўлиш жоиз эмас. Дўст бўлганнинг ўзи мўмин эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

 

لاَ تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ أُوْلَئِكَ كَتَبَ فِي قُلُوبِهِمْ الإِيمَانَ وَأَيَّدَهُمْ بِرُوحٍ مِنْهُ وَيُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الاَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ أُوْلَئِكَ حِزْبُ اللَّهِ أَلاَ إِنَّ حِزْبَ اللَّهِ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

 

36-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122