Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҳар бир тепаликка ўйин кулгу учун бир белги - баланд бино қураверасизларми? Ва гўё мангу яшаб қоладигандек қаср-саройлар соласизларми?! Қачон бирон кишини жазолаш учун ушласангизлар бераҳмларча ушлайсизлар! Бас, Аллоҳан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Ва сизларни ўзларингиз биладиган неъматлар билан сийлаган қўллаган зотдан - Аллоҳдан қўрқингиз! У сизларни чорва ҳайвонлари, ўғиллар, боғлар ва булоқлар билан қўллайдику! Албатта мен сизларнинг устингизга Улуғ Кун-Қиёматнинг азоби тушишидан қўрқурман“. Улар дедилар: „Сенинг ваъз-насиҳат қилишинг ёки ваъз қилувчилардан бўлмаслигинг бизлар учун барибирдир. (яъни бизларга панд-насиҳат қилиб овора бўлма). Албатта бу аввалгилардан қолган одатдир. (яъни айшу ишратга берилиб умр ўтказиш). Бизлар азобланувчи эмасмиз“. [26:123-138]
Даъватчилар дилларини соф қилиб ишлашга ва фидо бўлишга қасд қилиб, Аллоҳнинг Китобидан мадад сўраб, Пайғамбарининг йўлини тутиб, душманниг қўрқитувларидан чўчимасдан, Парвардигорининг ваъдасига аниқ ишониб, кейин Аллоҳдан мадад сўрасалар Аллоҳ уларга ёрдам бергай, қадамларини барқарор қилгай, уларга берган ваъдасига вафо қилгай.
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الاَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لاَ يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга ҳудди илгари ўтган иймон эътиқодли зотларни ер юзига халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун ўзи рози бўлган Ислом динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг аҳволини, Маккада кўрган хавфу хатарлардан сўнг Мадинада тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу ваъдадан кейин куфрони неъмат қилса, бас, улар итоатсиз кишилардир“. [24:55]
Янги маданиятдан орқада қолган, халқлараро юқори мавқеидан тушган умматнинг уйғониш йўли мана шу. Аллоҳ Таоло мусулмонларга вожиб қилган умумий масъулиятлар мана шу. Ислом оламидаги айрим мамлакатлар аввалда бош тортган бўлсаларда, энди чўчиб эмас, қизиқиб келмоқдалар. Чунки улар бугунги кунда моддага очкўз бўлиб, итдек ташланиб, хотиржамликни йўқотганлар. Шунинг учун ҳам ўзларини модда ва ундаги фалокатдан қутқариш учун ахлоқий, инсоний ва маънавий қийматларни изламоқдалар.
Мусулмонларда инқилоб учун ҳаракат қилишдан бошқа йўл йўқ. Чунки инқилоб учун харакат қилмай туриб, бу аччиқ, бузуқ воқедан чиқиш амри маҳол. Инқилоб жамиятимизда бўлишидан аввал дилларимизда бўлмоғи лозим. Пайғамбаримиз с.а.в. хабар берганларки, Парвардигоримизнинг Китобига қайтиб, Пайғамбаримизнинг Суннатини маҳкам ушлаб,
119-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|