Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Яъни ушбу шерик муайян маблағ эмас, балки олинган фойдадан фоиз олиши лозим. Агар айни шериклар фойдадан фоиз олишга келишишса, фасод бартараф бўлади ва битим ҳам тўғри битим бўлиб қолади.

 

5. Азима ва рухсат:

Азима шаръий аҳкомлардан умумий тарзда тузилган ва унга амал қилиш бандаларга (мажбуран) юклатилган нарсадир.
Рухсат эса бирор узр туфайли азимага шаръий аҳкомлардан енгиллик тарзида тузилган, азима эса сақланиб қолинган, унга амал қилиш бандаларга (мажбуран) юклатилмаган нарсадир.


Рухсат – рухсат, деб эъяъни қилиниши учун албатта шаръий далил керак. Чунки у Аллоҳ Субҳанаҳу бирор узр туфайли тузган ҳукмдир.


Масалан, рўза азима. Уни тутмаслик эса бемор ёки мусофир одамга рухсат. Таҳоратда аъзони ювмоқ азима. Аъзога бирор жароҳат туфайли масҳ тортиш эса рухсат. Тик туриб намоз ўқиш азима. Уни ожизлигу туфайли ўтириб ўқиш эса рухсат. Намозни ўз вақтида ўқиш азима. Уни сафарда ва ёмғирда жам қилиб, ўз вақтидан бошқа вақтда ўқиш эса рухсат. Намозни ҳамма ракатлари билан тўла ўқиш азима. Уни сафарда қаср қилиб ўқиш эса рухсат, ва ҳоказо…


Азима умумий тарзда тузилган шаръий ҳукмлардан бўлганлиги учун бошқа мукаллафлар қолиб, фақат айрим мукаллафларга хос эмас. Шунингдек, унга амал қилиш билан бошқа амалларга амал қилиш ўртасида фарқ йўқ.
Аммо рухсат эса кутилмаган бир узр туфайли тузилган ҳукм бўлиб, бу ҳукм айни узр мавжуд бўлиб турган пайтда эъяънига олинади ва узр бартараф бўлган пайтда бу ҳукм эъяънига олинмайди.


Рухсат – рухсат сифатида тузилган ҳукм бўлгани боис, унинг ҳукми мубоҳдир. Агар (киши узрли бўлиб қолса ҳам,) азимага амал қилишда давом этаверса, азима мубоҳ ҳукмида тураверади. Агар у рухсатга амал қиладиган бўлса, рухсат ҳам рухсат ҳукмида туради.


Энди нима учун азима ҳам, рухсат ҳам мубоҳлик ҳукмида бир хил эканига келсак, бу ҳақда Росулуллоҳ с.а.в.нинг қуйидагича ҳадислари мавжуд бўлиб, бу ҳадис иккала ҳолатда адо қилинса ҳам Аллоҳга итоат ҳосил бўлишини баён қилади:

 

«إِنَّ اللهَ يُحِبُّ أَنْ تُؤْتَى رُخَصُهُ كَمَا يُحِبُّ أَنْ تُؤْتَى عَزَائِمُهُ»

 

39-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308