Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 

оятлар ҳамон тиловат қилиняпти, қолган насх қилинган ҳукмлар ҳам шундай. Тиловат қилишнинг насх бўлганлигига келсак, бу тўғрисида ҳеч нарса келмаган. Насх бўлганлигига ҳеч нарса келмаганлиги насх қилинмаганлигига далилдир.
Аммо айни мавзу тўғрисида келган ҳадислар эса улар оҳод ҳадислар бўлиб, эътиқодга олинмайди.


Насх қандай бўлади:
Биринчи: Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши:

  • Бир йил идда сақлаш ҳукми:

 

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجاً وَصِيَّةً لِّأَزْوَاجِهِم مَّتَاعاً إِلَى الْحَوْلِ غَيْرَ إِخْرَاجٍ
– „Сизлардан вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, хотинларига бир йилгача чиқарилмай фойдаланадиган миқдордаги нарсани васият қилсинлар“.          [2:240]

  • Бу ҳукм насх бўлиб, ушбу ҳукмнинг жорий бўлди:

 

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجاً يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْراً
– „Сизлардан вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ою ўн кун ўзларига қараб (идда сақлаб) турадилар“.                                       [2:234]
Шунингдек, Росулуллоҳ с.а.в. билан сирли суҳбат қуриш олдидан садақа бериш ва бундан бошқа мазкур аҳкомлар ҳам насх қилинди.


Иккинчи: Суннатнинг Суннат билан насх бўлиши:
Мутавотир ва оҳоднинг мутавотир билан, оҳоднинг оҳод билан насх бўлиши:


«كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ أَلاَ فَزُورُوهَا»
«Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтаргандим. Бас, энди зиёрат қилаверинг».230


«فَإِنْ شَرِبَ الرَّابِعَةَ فَاقْتُلُوهُ»
«…агар тўртинчи марта ҳам (ароқ) ичса, уни ўлдиринглар»231 Яъни Росулуллоҳ с.а.в.


«كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ ادِّخَارِ لُحُومِ الْأَضَاحِى لِأَجْلِ الدَّافَّةِ فَادَّخِرُواهَا»
«Мен сизларни келаётган муҳтожлар сабабли қурбонлик гўштларини сақлашдан қайтаргандим, бас, энди сақласангиз майли».232


Учинчи: Суннатнинг Қуръон билан насх бўлиши:

 

(230) Ҳоким Анас йўли орқали ривоят қилган.

(231) Абу Довуд: 4484. Термизий: 1444. Насоий: 5661. Дорамий: 2313. Аҳмад: 136\2. Ибн Ҳиббон: 412\4.

(232) Муслим: 1971, 3643. Абу Довуд: 2429. Молик: 918.

 

259-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308