Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 

арабларни ташкил қилардилар. Бир куни Умар р.а. хутба қилаётиб, маҳрни белгиламоқчи бўлди. Шунда сафнинг охиридан бир аёл бунга раддия билдириб, Аллоҳ Таолонинг


وَإِنْ أَرَدتُّمُ اسْتِبْدَالَ زَوْجٍ مَّكَانَ زَوْجٍ وَآتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنطَاراً فَلاَ تَأْخُذُواْ مِنْهُ شَيْئاً

– „Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар“.     [4:20]
деган каломдан тушуниши бўйича, ундаги «قِنْطَارًا » сўзи кўп нарсага далолат қилгани боис маҳр белгиланмаслигини айтди. Шунда Умар р.а. «Аёл тўғри айтди, Умар хато қилди», деди.


Мужтаҳид ижтиҳоди:
Мужтаҳид ижтиҳод қилиб, шаръий бир ҳукмни истинбот қилса, у истинбот қилган айни ҳукм унинг ҳақидаги Аллоҳнинг ҳукми бўлиб қолади. Аммо у қилган ижтиҳодидан воз кечиб, бошқа мужтаҳиднинг ижтиҳодига амал қилиши мумкин.241 Бу қуйидагича бўлади:

 

1. Халифа муайян бир шаръий ҳукмни табанний қилса, мужтаҳид ўз ижтиҳодини ташлаб, дарҳол халифанинг фикрига эргашади. Масалан, Абу Бакр р.а. ўз халифалик вақтида мусулмонларга туҳфаларни (пенсияларни) тенг тақсимланишини табанний қилди. Умар р.а. эса энг биринчи Исломга кирганларга кўпроқ берилиши лозим, деб табанний қилганди. Аммо у айни фикрини қўйиб, халифа Абу Бакр р.а.нинг фикрига эргашди. Талоқ мавзусида ҳам Абу Бакр уч талоқ бир талоққа ўтади, деган фикрни табанний қилди. Умар эса уч талоқ уч талоққа ўтади, деган фикрни табанний қилди. Аммо у ўз ижтиҳодини ташлаб, халифанинг фикрига эргашди.

Саҳобалар ижмои ҳам мана шунга бўлди. Кейинчалик «Халифанинг амри ихтилофни тўхтатади», «Халифанинг амри зоҳирда ҳам, ботинда ҳам нуфузлидир», деган қоидалар қабул қилинди.

 

2. Мужтаҳиднинг ўз ижтиҳодини тарк қилиши мусулмонлар бирлигини сақлашга хизмат қилиши мумкин. Масалан, Усмон р.а.нинг халифа бўлиши ҳамда унинг Қуръон, Суннат ва ўзидан аввалги икки халифанинг йўлидан юришига байъат қилингани каби.

 

(241) Мужтаҳид масалада ижтиҳод қилмай, шу масалада ижтиҳод қилган мужтаҳидга эргашиши мумкин. Масалан, Умар р.а. баъзан ўз фикрини ташлаб, Муоз ва Алининг фикрига эргашган.

 

269-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308