Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ЗАКОТНИ ХАЛИФАГА БЕРИШ

 

Закот нимадан бўлишидан қатъий назар уни халифага ёки халифа таъйинлаган волийга ёки халифа таъйинлаган закот йиғувчиларга берилади. Аллоҳ таоло айтади:

 

خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ إِنَّ صَلَاتَكَ سَكَنٌ لَهُمْ

 „уларнинг молларидан уларни поклайдиган ва тозалайдиган садақани олинг ва уларни дуо қилинг. Сизнинг дуойигиз уларга ором-осойишталикдир”. [9:103]


Аллоҳ бу оятда Расулига мол эгаларидан садақа олишни буюрди. Расулуллоҳ с.а.в. узум ва хурмони чамалаш учун чамаловчиларни таъйинлаганларидек, мол эгаларидан садақа олиш учун садақага волий, ҳоким ва садақа йиғувчиларни таъйинлар эдилар. Одамлар Расулуллоҳ с.а.в. замонларида закотни Расулуллоҳга ва улар таъйинлаган волий, ҳоким ва садақа йиғувчиларга берар здилар, Расулуллоҳ с.а.в.дан кейин Абу Бакр р.а. Умар р.а.Усмон р.а. Али ва улардан кейинги даврларда ҳам ҳолат мана шундай давом этди. Ибн Сийриндан ривоят қилинади: «Садақа Набий с.а.в.га ёки у киши буюрган кишиларга, Абу Бакр ва у киши билан Умарга ёки у киши буюрган кишиларга, Усмонга ёки Усмон буюрган кишиларга берилар эди. Усмон ўлдирилганда, ихтилоф қилдилар: улардан баъзилари халифа буюрган кишиларга берардилар, баъзилари ўзлари тақсимлаб юборардилар». Ибн Умар закотни у буюрган кишиларга берувчилар жумласидан эди.


Закотни халифага ёки халифа таъйинлаган амирлар, волийлар, ҳокимлар ва закот йиғиштирувчиларга берилади, гарчи зулм қилувчи бўлсалар ҳам. Модомики, Ислом ҳукми татбиқ этилган экан ёмон татбиқ бўлса ҳам, закот шуларга берилади. Суҳайл ибн Абу Солиҳ отасидан ривоят қилиб дедилар: «Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Ҳурайра, Абу Саид Худрий ва Ибн Умардан сўрадим: «Бу халифа сизлар кўриб турган ишларни қилаяпти. Мен закотимни унга беравераманми?» Уларнинг ҳаммалари: «Закотни унга бер», дедилар». Ибн Умар: «Закотни Аллоҳ сизларга волий қилган кишиларга беринглар. Киши яхшилик қилса ўзига фойда, гуноҳ қилса ўзига зарар бўлади», дедилар.

 

Шахснинг ўзи пулдан бўлган закотни тарқатишни ва закотни ўз ўрнига қўйишининг жоизлигига саҳобалардан ва тобеинлардан ривоятлар келган. Кайсон Умарга 200 дирҳам садақа келтириб: Эй, амирул мўминийн, бу молимни закоти, дедилар. Умар унга: Уни ўзинг олиб бориб, тақсимла, дедилар. Бу сўзлар Кайсондан ривоят қилинади. Шунингдек, Ибн Аббосдан шундай ривоят бор: «Закотни ўз ўрнига қўйгач, закотдан ўз қарамоғингдаги бирор кишига бирор нарса бермаган бўлсанг зарари йўқ». Иброҳим ва Ҳасан: «Закотни ўз ўрнига қўй ва уни махфий қил», дедилар. Пуллардан закот беришда шундай бўлади. Аммо, ҳайвонлар, экинлар ва меваларни халифага ёки халифа таъйин қилган кишиларга бериш лозим. Абу Бакр р.а. волий ва халифа таъйинлаган закот йиғувчиларга закот беришдан бўйин товланган вақтда, закот бермайдиганларга қарши жанг қилдилар ва: «Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳнинг Расулига беришган улоқчани менга бермасалар, мен улар билан урушаман», дедилар.

 

96-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120