Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
давлат учун жоиз. Аммо электр токи генератор орқали олинса, генераторлар ва электр станциялар умумий йўлга қўйилмаса, ўз эгаларининг мулкига ўрнатилса, бу асбоб-ускуналар шахсий мулк бўлади ва унга шахс эгалик қилиш жоиздир.
Газ ва тошкўмир омма мулки бўлганлиги учун буларга тобе ҳолда, газ ва тошкўмир ишлаб чиқарувчи корхоналар, заводлар омма мулки бўлиши жоиздир. Газ ва тошкўмир битмас маъданлардан ва ўтдандир, битмас маъданлар ва ўт эса омма мулкидир.
Жамоат мулкининг иккинчи тури
Бу тур ўзининг табиий тузилиши шахсларнинг унга эгалик қилишини таъқиқлайдиган муайян нарсалардир. Унинг бу нави гарчи аввалги навга ўхшаш жамоат қулайликларидан бўлса ҳам, унинг далиллари ичига кирса ҳам, лекин бу навнинг тузилиш табиати аввалги навнинг акси ўлароқ шахсларнинг унга эгалик қилишини таъқиқлайди. Чунки аввалги навнинг тузилиш табиати шахсларнинг бу навга хосланишини таъқиқламайди, шунинг учун жамоат ҳожатлари тушмайдиган кичкина қудуқлар шахсий мулк қилиб берилди.
Аввалги турда келтирилган далиллардан ташқари бу турнинг жамоат мулкидан эканлигининг далили Расулуллоҳ с.а.в.нинг «Мино олдин борган кишининг манзилгоҳидир», деганларидир. Шунингдек, Расулуллоҳ с.а.в.нинг жамоат йўл мулкчилигида ўзаро шерикликни тасдиқлашлари бирор шахснинг жамоат йўлига эгалик қилишига ижозат бермасликларидир. Мино Маккаи мукаррама ташқарисидаги бир макон. Бу жойда ҳожилар тош отиш ва қурбонликларни сўйиш, кўноқ (кечаси ётиш) каби муайян ибодатларини бажариш учун Арофатда туришни бажо қилгандан кейин, ҳожилар тушадиган жой. Расулуллоҳ с.а.в. «Мино олдин борган кишининг манзилгоҳидир», деганларининг маъносини «Мино мусулмонларнинг ҳаммасига мулкдир. Минодаги бирор маконга ким олдин борса ва жойлашса ўша жой уникидир. Чунки Мино мусулмонлар учун муштаракдир. Бирор киши учун мулк эмасдир», деб тушунмоқ керак. Жамоат йўли ҳам шу кабидир. Расулуллоҳ с.а.в. инсонлар йўлда шерик эканликларини ва барчанинг бу йўлдан ўтиш ҳақлилигини тасдиқладилар ва йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб қўйишликни садақа қилиш ўрнида деб ҳисобладилар. Ҳадисда: «Йўлдан озорни кетказиш садақадир», дейилади. Расулуллоҳ с.а.в. йўлда ўтиришдан қайтардилар ва дедиларки: «Сизлар йўлларда ўтиришдан сақланинглар». Чунки йўлда ўтириш инсонлар ўтишини тўсиб қийинлаштиради.
Мино воқесига ва жамоат йўли воқесига назар қилган киши уларнинг тузилиши шахслар уларга эгалик қилишининг таъқиқлашини кўради. Ҳожилар ҳаж ибодатларининг баъзисини бажариш учун Минога тушади. Минони тузилиш табиати, уни барча мусулмонлар учун ҳаж ибодотларини бажариш ўрни эканлиги жиҳатидан, муайян бир шахс ёки бир қанча шахсларга хосланишини таъқиқлайди, Арафот, Муздалифа ҳам Мино каби. Иўл ҳам шу каби ҳамма учун ва ҳамманинг ўтиши учун тайёрлангандир. Бирор шахс ёки шахсларнинг эгалик қилишга ҳаққи йўқ. Шу сабабли, Мино ва йўл ҳақида келган далиллар, тузилиш табиати, шахсларнинг эгалик қилишга хосланишини таъқиқлайдиган ҳар қандай муайян нарсага мувофиқдир. Улар жамоат мулки бўлади. Шунга кўра денгизлар, дарё ва анҳорлар, кўллар, бўғозлар, Сувайш каналига ўхшаш умумий каналлар, умумий майдонлар, масжидлар жамоат мулки бўлади,
41-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120
|