Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ҳорис ибн Абу ал-Ҳорис ал-Аздийдан ривоят қилган ҳадисда: “Ҳорисни оталари маъдан конини яхши биладиган кишилардан бўлган эди. Оталари маъдан топган кишига келиб бу маъданни 100та бир ёшга тўлиб икки ёшга ўтган қўй баробарига сотиб олди”. Ҳорис айтадиларки: «Отам маъданни олиб эритдилар ва ундан 1000та қўйнинг пулини чиқардилар, сўнг маъданни сотган киши келиб: «Савдони бузамиз», деди. Ҳориснинг оталари: «Бузмаймиз!»  дедилар. Сотувчи: «Али ибн Абу Толибга бориб сени айтаман», деди. Алига бориб: «Абу ал-Ҳорис ёмби топди», деди, Сўнг Али Абу ал-Ҳорисга келиб: «Сен топган хазина қани?» - деди. Шунда Абу ал-Ҳорис: «Мен хазина топганим йўқ, у топиб олди ва мен уни 100та бир ёшга тўлиб икки ёшга ўтган қўйга сотиб олдим», деди. Али ибн Абу Толиб сотувчига: «Хумусни сен берасан», дедилар ва 100та қўйдан хумус олдилар».


Шаъбий ва Ҳориснинг ҳадисларидан билинадики, Умар ибн Хаттоб хазина топиб олувчидан ва Али ибн Абу Толиб маъдан топувчидан олган нарсани миқдори фақатгина хумус бўлган. Бешдан бир қисмдан қолган тўрт қисми хазина ва маъданни топиб олувчига қайтарилган ва бу олинган хумус закот эмас, балки, фай ўрнидадир. Чунки хумус агар закот бўлганда эди, хумусни закот сарф қилинадиган ўрнига сарф қилган ва Умар р.а.хазинани топиб олувчига хумусдан бермаган бўлардилар. Чунки хазина топиб олувчи бой бўлган эди. Закот эса бойга ҳалол бўлмайди.


Хазина ёки маъдан топиб олган барча кишилардан, топиб олувчи эркак киши ёки хотин киши, кичкина ёки катта, ақлли ёки жинни, кофир ёки мусулмон бўлсин хумус олинади ва бу хумус ҳар қандай миқдордан топиб олинган нарса оз ёки кўп бўлса ҳам олинади.


Ўзмулкидаги ер ёки бинодан хазина ёки ёмби топиб олган киши бу ерни ёки бинони мерос ёки сотиб олишидан қатъий назар, топиб олган нарсаларига эга бўлади. Бировни еридан ёки биносидан хазина ёки ёмби топиб олган кишини хазина, кон ер ва бино эгаси учун бўлади, топиб олувчи учун бўлмайди.
Кимдаким, кофирлар диёридан хазина ёки кон топиб олса, бу хазина ва конга эга бўлади. Топиб олувчига бу хазина ёки кон фай бўлади. Ислом диёридаги ўлик ер ва қадимий харобалардан хазина топиб олган киши каби хумус тўлаш лозим бўлади.


Хазина ва конни топилишини ўзи билан хумус бериш вожиб бўлади. Хумусни байтулмолга беришни кечиктириш жоиз бўлмайди,
Топиб олувчи эга бўладиган маъдан кони бу оз миқдордаги кондир. Аммо миқдори кўп битмас кон топиб олувчига мулк бўлмайди, Чунки кўп миқдордаги конлар шахслар эга бўлиши жоиз бўлмайдиган омма мулкчилигидир. Балки бу барча мусулмонларнинг мулкидир.

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120