ҲОКИМ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ХИЁНАТ МОЛЛАРИ, ҒАЙРИ ШАРЪИЙ ОРТТИРИЛГАН МОЛЛАР,ЖАРИМА МОЛЛАР Хиёнат моли мансабдор шахсларнинг ёки ишчи ва давлат хизматчиларининг ғайри шаръий йўл билан давлат ёки инсонларни молларидан орттирган барча молларидир. Мансабдор шахс ва хизматчиларга, фақатгина давлат белгилаган эваз ва ойлик маошгина ҳалол бўлади. Волий ва ишчи, хизматчилар куч, мансаб, ҳукмронлик билан давлат ёки шахсларни молидан орттирган мол хиёнатдир. Хиёнат мол ва ҳаром касб-фойда эгасиз мол деб эътибор қилинади. Чункн бу мол ғайри шаръий йўл билан орттирилган. Бу молларнинг агар эгалари топилса, уларга қайтариш вожиб. Лекин, бу молларнинг эгалари топилмаса, мусодара қилиш ва мусулмонлар байтулмолига қўйиш вожиб, Аллоҳ айтадики:
Пора бу волийга, ишчига, қозига, давлат хизматчисига, уни олмасдан бажариш вожиб бўлган, шахсларнинг бирор эҳтиёжини адо этиш учун берилган молдир. Пора, тури қандай бўлишидан қатъий назар, кўп бўладими ёки оз бўладими, қайси йўл билан берилмасин ва қайси бир муомала учун олинмаснн, барчаси ҳаромдир. Абу Довуд Абу Ҳурайрадан ривоят қилиб айтадики: «Расулуллоҳ с.а.в. ҳукм чиқаришда пора берувчи ва пора олувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин!», дедилар. Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилиб айтадиларки: «Расулуллоҳ с.а.в.пора берувчи ва пора олувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин!», дедилар. Аҳмад Савбондан ривоят қилиб айтадики: «Расулуллоҳ с.а.в. пора берувчини ва пора олувчини ва уларнинг орасидаги воситачини лаънатладилар». Бу ҳадислар порани қатъий ҳаромлигини исботлайди.
63-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120
|