Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

СОЛИҚЛАР

Солиқлар бу сарфлашга байтулмолда мол бўлмаган вақтда уларга фарз килинган зарур ўринларга сарфлаш учун мусулмонларга Аллоҳ вожиб қилган моллардир.
Аслида байтулмолга доимий кирим бўлган моллар, яъни фай, жизя, хирож, ушр ва умумий мулкдан иборат бўлган қўриқхонадаги моллар байтулмолга вожиб бўлган сарфга давлат мусулмонларга солиқни фарз қилишга эҳтиёжи тушмасдан кифоя қилиши керак.


Шу билан бирга Шореъ мусулмонларнинг байтулмолида мол бўлган ёки бўлмаган   вазиятда байтулмол томонидан адо этилиши   лозим бўлган зарур ўринларга сарфлашни мусулмонларнинг байтулмолида мол мавжуд бўлмаган пайтда мусулмонларга фарз қилди.


Лекин бугунги кунда Халифалик Давлатининг зиммасига юкланган юкнинг оғирлиги, гоҳо байтулмол сарфлаши вожиб бўлган ўринлар жами нафақаларни қоплашга кифоя қилмай қолди. Агарда байтулмол киримлари байтулмол сарфлаши вожиб бўлган эҳтиёж ва жиҳатларга сарфлашга кифоя қилмаса ва мусулмонларнинг ўзлари ўз ихтиёрлари билан инъом қилмасалар, бу эҳтиёжларга ва ўринларга сарфлашнинг вожиблиги байтулмолдан мусулмонларга ўтади. Чунки Аллоҳ таоло бу эҳтиёжларга сарфлашни уларга фарз қилгандир. Мусулмонларнинг бу эҳтиёж ва ўринларга сарфламасликлари уларни зарарга олиб боради. Аллоҳ таоло давлат ва умматга мусулмонлардан зарарни кетказишни фарз қилган. Расулуллоҳ с.а.в. айтдиларки; «Зарар бериш ва зарарга зарар билан муомала қилиш йўқ». Аллоҳ таоло давлатга бу эҳтиёж ва ўринларнинг нафақасини қоплаш учун мусулмонлардан мол олиш ҳуқуқини берди.


Агар мана шундай ҳолат рўй берадиган бўлса, давлат мусулмонларга бу эҳтиёж ва ўринларга лозим бўлган нафақаларни қоплаш учун, ўзи муҳтож бўлган миқдордан оширмасдан солиқ солади. Давлат бу молларни инсонларнинг асосий ва иккиламчи эҳтиёжларидан ортиқча молларидан олади.


Байтулмолда мол бўлсин, бўлмасин нафақа қилиш унга вожиб бўладиган, байтулмолда мол бўлмаганда нафақа қилишнинг вожиблиги мусулмонларга ўтадиган, давлат нафақа қилиш учун мусулмонларга   солиқ   соладиган эҳтиёж ва жиҳатлар қуйидагилардир:


1 - Жиҳод за жиҳод учун лозим бўлган қувватли армия тузиш, уни олий даражада тайёрлаш, душманни қайтарадиган ва қўрқитадиган, душман устидан ғолиб бўлиш имконнни берадиган, ерларимизни озод қилишга ва кофирларнинг нуфузини мусулмонларнинг шаҳарларидан йўқ қилишга, шунингдек, Исломий даъватни оламга ёйишга имкон яратадиган даражада сон ва сифат жиҳатидан энг ривожланган қуролларни тайёрлаш нафақаларидир. Жиҳодга ва жиҳод учун лозим бўлган нарсаларга сарфлаш байтулмолда мол бўлсин бўлмасин сарфлаш лозим бўлган ҳақлардандир. Байтулмолда мол бўлса, жиҳод ва жиҳодга тааллуқли нарсаларга сарфланади. Мол бўлмаса жиҳод ва жиҳодга тааллуқли нарсаларга сарфлаш вожиблиги, модомики жиҳод фарзи айн экан, байтулмолдан мусулмонларга кўчади. Чунки мол ва жон билан жиҳод қилиш мусулмонларга фарздир. Аллоҳ таоло айтади:

 

انفِرُوا خِفَافًا وَثِقَالًا وَجَاهِدُوا بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

 

72-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120