ишора қилинганидек, Исломнинг ўзига хос туйғулари ва фикрларини вужудга келтириш билан эришилади. Лекин бу аввало муайян бир гуруҳни мукаммал Ислом билан тарбияламоқни талаб этади. Бу гуруҳдаги шахслар ўз ташвиши билан яшайдиган мустақил шахслар каби эмас, балки жамоанинг ажралмас бир қисмидан иборат бўлмоғи даркор. Токи улар жамиятда мукаммал Ислом даъватини майдонга олиб чиқиб, Исломнинг ўзига хос туйғулари ва фикрларини вужудга келтирсинлар. Бунинг натижасида одамлар Исломга гуруҳ-гуруҳ бўлиб кириб келар экан, ўз-ўзидан ахлоқ майдонига ҳам гуруҳ-гуруҳ бўлиб кириб кела бошлайди. Теранроқ фикр юритиш лозимки, бу сўзимиз Аллоҳнинг буйруқлари ва Исломнинг татбиқ этилишида ахлоқ қанчалик аҳамиятли эканини ҳамда илоҳий буйруқлар ва Ислом татбиқининг асло ажралмас зарурати эканини англатади ва ҳар бир мусулмон ўз шахсиятида чиройли хулқларни мужассам этмоғи зарур эканлигини таъкидлайди. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримнинг кўпгина сураларида инсон ўзида мужассам этиши ва доимо интилиши вожиб бўлган сифатларни баён қилган. Бу сифатлар эътиқод, ибодат, муомалот ва ахлоқдан иборат бўлиб, бу тўрт сифат барчаси яхлит бир мажмуага айланмоғи лозим.
98-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|