Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Булар Аллоҳнинг борлиги, Муҳаммад росул эканлиги ва Қуръон Аллоҳ Таолонинг каломи эканлигига ақлий далиллардир.

Шунга биноан, Аллоҳга ишониш ақл ёрдамида ҳосил қилинди. Чунки имон фақат ақл воситасида ҳосил қилинмоғи зарур. Бу билан ушбу имон ғайбий нарсаларга ва Аллоҳ бизга хабар берган ҳар бир нарсага ишониш учун асос-пойдевор бўлиб қолади. Чунки биз, модомики илоҳлик сифатлари билан сифатланган Аллоҳ Таолога имон келтирар эканмиз, ақл идрок қилса ҳам ёки ақлнинг идрок доирасидан ташқарида бўлса ҳам, Аллоҳ Таоло бизга хабар берган нарсаларга сўзсиз ишонмоғимиз керак. Чунки бу нарсалар ҳақида бизга Аллоҳ хабар бергандир. Шунга кўра, Қуръони Карим ва қатъий ҳадисларда келган қайта тирилишга, қайта тирилгандан сўнг бир майдонга йиғилишга, жаннатга, дўзахга, ҳисобот олинишига, азобга, фаришталар, жинлар, шайтонлар ва бошқаларга имон келтириш зарур. Гарчи бу имон нақл қилинган ва ишончли кишилардан эшитилган нарсалар натижасида ҳосил қилинган бўлса-да, у аслида ақлий имондир. Чунки унинг асли-асоси ақл ёрдамида исбот қилинган. Шунга биноан, ҳар бир мусулмоннинг ақидаси фақат ақлга ёки асл негизи ақл ёрдамида исбот қилинган ҳужжатгагина асосланган бўлиши лозим. Демак, мусулмон фақат ақл ёрдамида исботланган ёки қатъий, аниқ эшитиш йўли билан олинган маълумотлар, яъни Қуръони Карим ва қатъий (мутавотир) ҳадис ёрдамида исбот қилинган маълумотларгагина эътиқод қилиши шарт. Ушбу икки йўл, яъни ақл ҳамда китоб (Қуръон) ва қатъий суннат воситасида исбот қилинмаган ҳар қандай маълумотга эътиқод қилиш мусулмон учун ҳаромдир. Чунки ақидалар фақат аниқ ва ишончли далилдангина олинади.

Шунга кўра, бу дунё ҳаётидан илгариги вужуд - Аллоҳ Таолога ишониш ҳамда бу дунё ҳаётидан кейинги Қиёмат кунига ишониш вожибдир. Аллоҳ Таолонинг буйруқлари ҳаётдан аввалги Вужуднинг ҳаётга, шу билан бирга яратилиш ҳодисасига боғлиқ эканлигини ифодалагани учун ҳам; инсоннинг ҳаётда қилган ишлари ҳисобот қилиниши эса ҳаётдан кейинги ҳаёт (охират)нинг шу ҳаётга, шу билан бирга қайта

 

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106