Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Бироқ, Биринчи жаҳон уруши иттифоқчиларнинг ғалабаси билан якунланиб, ҳужум бош қўмондони лорд Алленби Байтул-Мақдисни ишғол қилиб: «Мана энди салибчилар уруши ниҳоясига етди», - деб эълон қилгач, худди шу лаҳзадан бошлаб қўлга киритган ғалабасини мангу зафарга айлантириш учун мустамлакачи куфр ҳаётнинг барча соҳаларида бизга ўзининг капиталистик тузумини татбиқ қилиб келмоқда. Шунинг учун ҳам юртимизда мустамлакачиларнинг мустаҳкам қарор топишига сабабчи бўлаётган бу чирик ва бузғунчи тузумни ўзгартириб, уни бутунича - айрим кўринишларини ҳам муфассал равишда илдизидан қўпориб ташламоғимиз даркор. Ана шундагина Ислом асосидаги ҳаётни қайтадан бошлаш имконига эга бўламиз.
Ўз тузумимиз ўрнига бошқа тузумни қўлламоғимиз фикрлашнинг юзакилигидандир. Агар уммат ақидани қўйиб, тузумнинг ўзини татбиқ қилса, тузум уни халос қила олади, деб гумон қилишимиз ҳам фикрнинг етишмаслигидан вужудга келади. Аслида Уммат ақидани қабул қилиб, сўнгра бу ақидадан келиб чиқадиган тузумни татбиқ қилмоғи лозим. Ана шундагина тузумнинг татбиқи ва ақидага бўлган эътиқод халоскор бўла олади. Бу эса мабдага асосланадиган, давлати ҳам шу асосга қуриладиган умматга тааллуқли. Бошқа халқлар ва миллатларга келсак, уларга мабда татбиқ қилинишида мабдани эътиқод сифатида қабул қилишларига зарурат йўқ. Балки мабдани эътиқод сифатида қабул қилиб, уни майдонга олиб чиқадиган Уммат ҳар қандай халқ ва миллатга - гарчи мабдани эътиқод сифатида қабул қилмаса ҳам - уни татбиқ қилиши мумкин. Чунки мабда уларни ҳам уйғониш сари етаклаб, оқибатда ўзидаги жозиба билан эътиқод сифатида қабул қилишга жалб қилади. Мабда татбиқ қилинаётган шахслар учун уни қабул қилиш шарт эмас. Балки мабданинг эътиқод сифатида қабул қилиниши уни татбиқ қилувчилар учун асосий шартдир.
Миллатчилик ва социализм низомини олиш ҳам биз учун хатарлидир. Чунки уларни моддийлик фикратидан ажратган ҳолда олиб бўлмайди. Бу ҳолда у ҳеч қандай самара бермайди ва ҳеч қандай таъсирга ҳам эга бўлмайди. Уни моддий фикрати билан биргаликда ҳам олиб бўлмайди. Чунки у инсон фитратига
64-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|