ижтиҳоди бу ҳақдаги бир ҳукмга олиб борса - барча иттифоқ қилганки - у ўзининг гумони вожиб қилган ҳукмга хилоф равишда бошқа бирор мужтаҳидга тақлид қилиши жоиз эмас. Ўзининг гумонини тарк қилиши ҳам жоиз эмас, магар тўрт ҳолатдагина жоиз: Биринчиси: Агар ўз ижтиҳодида суянган далили заиф бўлиб, унинг далилидан бошқа мужтаҳиднинг далили кучлироқ бўлса. Бундай ҳолатда ижтиҳоди олиб борган ҳукмни дарҳол тарк қилиб, далили кучлироқ ҳукмни олиши вожиб. Учинчиси: Агар мусулмонлар манфаати учун мусулмонларни бирлаштириш ирода қилинган раъй мавжуд бўлса. Бундай ҳолатда мужтаҳид ўз ижтиҳоди олиб борган ҳукмни тарк қилиб, мусулмонларни бирлаштириш ирода қилинган ҳукмни олиши жоиз. Шу шарт биланки, Усмон р.аҳну билан байъатлашиш чоғида юз берган вазият каби бўлса. Тўртинчиси: Агар ўз ижтиҳоди олиб борган ҳукмга зид бўлган шаръий ҳукмни халифа табанний қилса. Бундай ҳолатда ўз ижтиҳоди олиб борган ҳукмга амал қилишни тарк қилиб, Имом (халифа) табанний қилган ҳукмга амал қилиши вожиб. Чунки саҳобаларнинг ижмои шунга иттифоқ бўлганки: «Имом (халифа)нинг амри ихтилофни бартараф қилади» ва «Имомнинг амри барча мусулмонларга нуфузлидир». Агар ижтиҳод қилишга яроқли бўлган киши ижтиҳод қилмаса, у бошқа мужтаҳидларнинг бирига тақлид қилиши жоиздир. Чунки саҳобаларнинг ижмои шунга иттифоқ бўлганки, мужтаҳид ижтиҳод қилмай бошқа мужтаҳидларнинг бирортасига тақлид қилиши жоиздир. Кимки ижтиҳод қилишга яроқли бўлмаса, у муқаллиддир. Муқаллид икки хил бўлади: муттабиъ ва омий. Муттабиъ ижтиҳодда шарт бўлган баъзи илмларга эга шахсдир. У
87-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|