Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

назардан амалга оширмоқчи бўлган чоғида ўзининг Аллоҳга боғлиқ эканлигини идрок қилиши эса руҳдир. Бунинг натижасида модданинг руҳ билан қоришуви ҳосил бўлади. Шунга биноан, мусулмоннинг амалларини юргизувчи омил Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларидир. Амалларни Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари воситасида юргизишдан кўзланган ғоя эса Аллоҳ Таолонинг розилигига эришмоқдир, асло манфаатдорлик эмас! Айни бир ишни амалга оширишдан кўзда тутилган мақсад эса шу ишни амалга ошираётганда қўлга киритиш кўзланаётган қийматдир. Бу қиймат эса амалнинг турига қараб ҳар хил бўлади. Гоҳида бу қиймат соф моддий бўлиши мумкин. Буни фойда ҳосил қилиш учун тижорат билан шуғулланаётган савдогар мисолида кўриш мумкин. Унинг тижорати моддий амал. Инсон ўзининг Аллоҳга боғлиқлигини идрок қилиб туриши ўз тижоратини Аллоҳнинг розилигига эришиш умидида Унинг буйруқ ва тақиқларига мувофиқ равишда юргизишга мажбур қилади. Бу ишни амалга оширишдан кўзланган қиймат фойдадир. Бу моддий қийматдир.

Гоҳида қиймат руҳий бўлади. Намоз, рўза, закот ва ҳаж амаллари каби. Гоҳида қиймат ахлоқий бўлади. Ростгўйлик, омонатли бўлиш ва вафодорлик амаллари каби. Гоҳида қиймат инсонийликдан иборат бўлади. Чўкаётган одамни қутқариш ва муҳтожга ёрдам бериш амаллари каби. Инсон бирор амални қилмоқчи бўлса, ундаги қийматларни қўлга киритиш учун уларни ўз олдига мақсад қилиб олади. Бироқ, бу қийматлар амалларни юргизадиган омил бўла олмайди. Улар мўлжалланган олий армон ҳам бўла олмайди. Балки бу қийматлар амалдан кўзланган қиймат бўлиб, амалнинг турига қараб ҳар хил бўлади.

Бахт-саодат эса Аллоҳнинг розилигига эришмоқликдир, инсон эҳтиёжларини қондириш эмас. Чунки аъзолар эҳтиёжи ва ғаризаларнинг талабидан иборат бўлган инсоннинг барча табиий эҳтиёжларини қондириш инсон ўзини сақлаб қолиши учун зарур бўлган воситадир. Эҳтиёжларнинг қондирилишидан бахт ва саодат вужудга келмайди. Ҳаётнинг тасвири мана шундан иборат. Бу тушунчалар ҳаётнинг тасвирланишида асос бўлади. Бу Ислом дунёқарашининг асосидир. Шунга асосан, Ислом дунёқараши ғарб дунёқарашига мутлақо зиддир. Шунингдек, ундан келиб чиқадиган маданий шакллар ҳам ғарб дунёқарашидан келиб чиқадиган маданий шаклларга мос келмайди. Масалан, қўлда
 

75-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106