Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Низомул-ҳукм (яъни, бошқарув низоми) хусусида шуни айтиш мумкинки, Исломда давлат жиҳози саккиз рукнга қурилган. Бу рукнлар қуйдагилардан иборат: Халифа - давлат раиси; тафвиз муовини; танфиз муовини; жиҳод амири; волийлар; қозилар; давлат идоралари ҳамда уммат мажлиси. Бундай жиҳоз доим мавжуд эди. Мусулмонларнинг бирор даври халифасиз бўлмаган. Улар фақат 1342 ҳижрий (1924 милодий) санада мустамлакачи кофирлар Мустафо Камол қўли билан халифалик давлатини йўқ қилгач, халифасиз қолдилар. Бундан аввал эса, ҳатто энг ашаддий тушкунлик ва қолоқлик даврларида ҳам, бир халифа кетса, албатта унинг ортидан бошқа халифа келар, шунинг учун ҳам мусулмонларнинг халифаси доимо мавжуд эди. Халифа мавжуд бўлса, демак, Ислом давлати мавжуддир. Чунки Ислом давлати халифа демакдир. Муовинлар ҳам барча асрларда мавжуд бўлган. Улар вазирлар эмас, бошқарув ва ижрода муовин эдилар. Гарчи Аббосийлар асрида улар вазирлар деб номлаган бўлса-да, аслида улар муовинлар эди, холос. Демократик ҳокимиятларда мавжуд бўлган вазирлик сифати уларда йўқ эди. Балки улар халифа ваколати билан фақат бошқарув ва ижро этишда муовин эдилар. Барча салоҳият ва ҳуқуқлар халифанинг қўлида эди. Волийлар, қозилар ва давлат идораларининг мавжуд бўлгани ҳеч қандай исбот талаб қилмайди. Мустамлакачи кофир мамлакатга бостириб кирган пайтда ундаги ишлар бир маромда юриб борар ва унда волийлар, қозилар ва давлат идоралари мавжуд эди. Бу ҳақиқат бирор далилга муҳтож эмас. Қўшин (армия) ишларини эса - Исломий қўшин деган эътиборда - жиҳод амири бошқарар эди. Бутун олам зеҳнида Ислом қўшини ҳеч қачон енгилмайди, деган фикр мустаҳкам ўрнашиб қолган эди. Шўро (уммат) мажлисига эса Хулафои Рошидинлардан кейин эътибор берилмай қўйди. Бунинг сабаби шундан иборатки, шўро аслида давлат жиҳозларидан ҳисобланса-да, ҳукумат асосларидан бири эмас. Балки у фуқароларнинг халифа олдидаги хуқуқларидан биридир. Агар халифа кенгаш қилмаса, камчиликка йўл қўйган бўлади, лекин ҳукумат Исломийлигича қолади. Чунки кенгаш демократиядаги депутатлар мажлисидан фарқли ўлароқ, ҳукм чиқариш учун эмас, балки фақат раъй олиш учун чақирилади.

 

55-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106