шаклга рози бўлдилар. Чунки бу иккиси ушбу ақиданинг моҳиятига алоқасиздир. Шунинг учун ҳам Ислом даъвати учун фикратни мукаммал сақлаш ва уни мукаммал ижро қилишга интилиш зарурдир. Фикрат масаласида ҳам, тариқатда ҳам ҳеч ким риоя қилинмайди. Лекин даъват хоҳлаган воситалардан фойдалансин. Бунинг унга ҳеч қандай зарари йўқ. Ислом даъватини ёйиш даъватнинг ҳар бир иши муайян ғоя учун амалга оширилишини тақозо этади. Даъватни ёювчидан эса, бу ғояни доимо тасаввур қилиб, унга эришмоқ учун фаолият кўрсатиб, уни амалга ошириш учун тиним билмай меҳнат қилишни талаб қилади. Шунинг учун кўрасизки, у амалсиз фикрга рози бўлмайди. Ундай фикрни карахт қилувчи хаёлий фалсафа деб ҳисоблайди. У ғоясиз фикр ва фаолиятга ҳам рози бўлмайди. Уни сўниш ва оз фурсатда умидсизлик қамраб олиб, ниҳоясига етадиган тебранма ҳаракат деб ҳисоблайди. Балки у фикр ва фаолият бирлиги учун ҳамда бу иккиси биргаликда амалда вужудга келтириш мумкин бўладиган муайян ғояга қаратилган бўлиши учун курашади. Росул с.а.в Маккада мафкурани ёйдилар. У зот Макка жамияти Исломнинг жамиятда амал қилинадиган низом сифатида қабул қилинишига қарши туриб олганини кўргач, Мадина жамиятини тайёрлаб, сўнгра у ерда давлатни вужудга келтириб, Исломни татбиқ қилдилар, унинг Рисолатини ёйдилар. Умматни эса ўзларидан кейин Ислом даъватини ёйиш ва чизиб берган йўлларидан юришга тайёрладилар. Бунга кўра, мусулмонларнинг халифаси мавжуд бўлмаган ҳолатда Ислом даъватини ёйиш Исломга, Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилишни ўз ичига олмоғи лозим. Бу эса ўз-ўзидан амалга ошмай, Исломни татбиқ қиладиган, унинг Рисолатини бутун оламга ёядиган, Уммат ичида Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун олиб бориладиган даъватни давлат тарафидан бутун оламга ёйиладиган даъват даражасига кўтарадиган, Ислом оламидаги маҳаллий даъватни оламшумул даъват савиясига етказадиган Ислом Давлатини вужудга келтириш учун фаол ишлаш билангина амалга оширилиши мумкин. Исломга қилинаётган даъватда ақидаларни тўғирлаш, Аллоҳга боғланишни кучайтириш яққол кўзга ташланиб
69-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|