Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Улар инсонга шахсий эркинликнинг берилиши борасида ҳам бир хил фикрдадирлар: «Инсон шахсий эркинликни хоҳлаганича тасарруф қилишда ўз бахтини кўра олса, унинг эрк-ихтиёри ўз қўлида». Шунинг учун шахснинг ҳаёт йўли ёки шахсий эркинлиги бу икки мабданинг энг муқаддас тушунчаларидандир.

Бу икки мабда шахс ва жамиятга нисбатан нуқтаи назарда бир-биридан фарқ қилади. Капитализм барча диққат-эътиборини шахсга қаратадиган мабдадир, у жамият шахслардан таркиб топади, деб ҳисоблайди. Жамиятга эса иккинчи даражали нарса деб қараб, бутун эътиборини шахсга чегаралаб қўяди. Шунинг учун ҳам шахснинг барча ҳуқуқлари-эрки кафолатланиши лозим. Шу туфайли, ақида эркинлиги капитализмнинг муқаддас тушунчаларидан бири бўлиб қолган. Иқтисодий эркинлик ҳам муқаддас тушунча бўлиб, капитализм фалсафасига кўра чегараланмайди, фақатгина эркинликлар кафолатланиши учун иқтисодий эркинлик давлат томонидан чегаралаб қўйилади. Давлат ўзининг бу масъулиятини ижро этиш учун армия кучи ва қонуннинг қаттиққўллигидан фойдаланади. Бироқ давлат ғоя эмас, балки восита вазифасини бажаради. Шунинг учун хўжайинлик пировард натижада давлатга эмас, шахсга тегишли бўлиб қолади. Шундай қилиб, капитализм мабдаси динни ҳаётдан ажратишдан иборат мафкурани ёяди, бу мафкура асосига қурилган қонунлар орқали ҳокимиятни бошқаради, барчани бу мафкурага даъват қилади ва ҳамма жойда уни татбиқ қилишга интилади.

Социализм, шу жумладан коммунизм мабдасига кўра эса жамият инсонлар ва уларнинг табиат билан бўлган алоқаларидан ташкил топган бир бутун мажмуадир. Бу алоқалар мажбурий ва чекланган бўлиб, инсонлар мажбурий ва автоматик тарзда бу қонуниятларга бўйсунадилар. Бу мажмуанинг ҳаммаси яхлит битта нарсадир: табиат, инсон ва алоқалар. Уларнинг барчаси бир бутун нарса бўлиб, бири иккинчисидан ажраладиган қисмлар эмас. Масалан, табиат инсон шахсиятининг бир бўлаги ҳисобланади. Инсон бу бўлакни ўз жисмида кўтариб юради. Инсон ўз шахсиятининг бир кўриниши бўлмиш ўша табиатга алоқадор ҳолдагина ривожланиши мумкин, чунки инсоннинг табиатга алоқадорлиги нарсанинг

 

35-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106