Тузумлар эса инсоннинг ишларини тартиб-интизомга солиб турувчи шариат аҳкомларидан иборатдир. Ислом низоми бу ишларнинг барчасини ўз ичига олса-да, бироқ уларни умумий шаклда, умумий маънолар билан ўз ичига олди, тафсилотларни эса татбиқ ишлари ижро этилаётганда умумий маънолардан ишлаб чиқиладиган қилиб қолдирди. Қуръони Карим ва ҳадиси шариф кенг йўналишларни ўз ичига олди, яъни инсоннинг - инсон сифатида - барча ҳаётий ишларининг ечимлари учун умумий маъноларни ўз ичига олиб келди. Асрлар давомида, маконлар ўзгаришига қараб, содир бўладиган муаммоларнинг жузъий аҳкомларини ўша умумий маънолардан ишлаб чиқишни мужтаҳидларга қолдирди. Муаммоларни муолажа қилишда Исломнинг ягона йўли бор. Ислом мужтаҳид олдига шундай вазифа қўяди. У рўй берган муаммони теран тушуниб олгунча уни атрофлича ўрганади. Сўнгра бу муаммога боғлиқ бўлган шариат нусусларини ўрганади, ва ниҳоят, бу шаръий нусуслардан ўша муаммонинг ечимини ишлаб чиқади. Яъни, бу масаланинг шаръий хукмини шаръий далилларидан ишлаб чиқади. Мужтаҳид бундан бошқа йўл тутиши асло мумкин эмас. Мужтаҳид муаммони ўрганиб чиқар экан, уни инсонга тегишли муаммо сифатидагина ўрганмоғи лозим, бошқа бирор нуқтаи назардан эмас. Уни иқтисодий, ижтимоий ва ҳокимиятга тааллуқли муамммо ва ҳоказолар сифатида эмас, балки - бу ҳақдаги Аллоҳнинг ҳукмини билиш учун - шаръий ҳукмга муҳтож бўлган масала сифатидагина ўрганади.
85-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|